TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Аллергияга чалинган бўлсангиз…

Иложи борича ўзингизни аллергенлардан йироқ тутинг.

— Яшаш жойингиздаги ўсимликларнинг гуллаш пайтида бошқа ерга дам олишга боринг.

— Сувга яқин жойда ва чанг кам бўлган жойларда дам олинг (имкони бўлса, денгизга яқин жойда).

— Кечаси деразаларни ёпиб ётинг: эрталаб мириқиб ухлаётган пайтингизда ўсимлик чангининг кўп миқдорда ҳавога ажралиши юз беради. Кундузи ўсимлик чанги камроқ ажралади;

— Деразаларга бир неча қават докадан иборат фильтр ўрнатинг ва уни намлаб туринг.

— Шаҳар ташқарисига автомобилда чиққанда машина ойналарини ёпиб юринг.

— Уйда бирор жонивор (қуш, ҳайвон, балиқ) боқишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринг.

— Уй ҳайвонларингизни ҳеч қачон ётоқхонага киритманг.

— Ҳайвонларни мунтазам чўмилтириб туринг.

— Мунтазам равишда (ҳафтасига 1-2 марта) уйингизни тозаланг.

— Иложи бўлса, нам тозалашни амалга оширувчи чангютгичдан фойдаланинг.

— Имкони борича тозалаш ишларини аллергияси бор бемор бажармаслиги, бундай ҳолат юзага келганда эса намланган докали маска ёки респиратордан фойдаланмоғи зарур.

— Имкони борича уйдаги чанг манбаларидан (гиламлар, китоблар, пардалар, қуритилган гуллар, юмшоқ ўйинчоқлар, юмшоқ мебел, эски кийимдан) халос бўлинг.

— Парёстиқлар ва жундан тайёрланган кўрпаларни синтетик материалдан тайёрланган ёстиқлар ва кўрпаларга алмаштиринг, уларни ҳар ҳафта 60 даража ҳароратда ювишга ҳаракат қилинг.

— Чойшаб ва ёстиқ жилдларини ҳамда ич кийимларни мунтазам алмаштириб туринг, ишлатишдан аввал дазмолланг.

— Вақти-вақти билан кўрпа-тўшакларни қоқиб туринг. Қоқиш пайтида ҳавода чангнинг миқдори кўпайиши туфайли дока ниқоб ёки респиратордан фойдаланинг.

— Турли ўсимликлар чанги ва ўсимлик экстрактларини таркибида сақловчи фитопрепаратлар ва биологик фаол қўшимчалар, пардоз воситаларидан иложи борича фойдаланманг.

Аллерген ўсимликларнинг гуллаш даврларида:

— Шамолли, қуруқ ва иссиқ ҳавода, айниқса, ўсимликнинг максимал чангланиш вақтида (5дан 7гача, 17дан 19гача) сайрга чиқманг;

-Ёмғирдан сўнг сайр қилинг (бунда ўсимлик чанги ерга ёпишган бўлади);

-Кўчадан уйга кирганда душ қабул қилиб, оғиз, бурун ва кўзингизни чайиб, кийимингизни алмаштиринг;

-Кўчага чиқаётганингизда қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнак тақинг.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!