TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

«Бурунковлар шоввозлар»

Аксари ота-оналар бурнини ковлаётган болаларга ҳадеб танбеҳ беришга одатланишган. Аммо америкалик ва англиялик олимлар болакайларнинг беихтиёр бурун ковлашлари ҳам бежиз эмаслигини аниқладилар. Маълум бўлишича, бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватида турли асаб толалари ва рецепторлар мавжуд бўлиб, уларнинг таъсирлантирилиши инсон танасидаги кўплаб фаолиятларнинг стимулланиб, кучайишига сабаб бўлар экан.

 Ҳаттоки, мия фаолияти кескин фаоллашар экан. Шунингдек, бурунни ковлаш грипп ва бошқа яллиғланиш касалликларини жадалроқ бартараф бўлишига ёрдам берар экан. Аммо, бурунни ковлаётган тирноқлар остидаги кирлар ва микроблар хатарини ҳам унутмаслик жоиз.

Албатта, бурун ковлаш айримлар учун «тарки одат амри маҳол» эканлигини кўзда тутган ҳолда, болакайларни бу «хунукроқ машғулотни» жамоат жойларида қилмасликларига ўргатилишининг ўзи кифоя бўлади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!