TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Дунё семириб кетяпти!

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда семизлар сони тез суръатларда кўпаяётганидан хавотирда: 1980 йилдан бери семизликка чалинганлар сони икки баравар ортган. Ташилот раҳбари Маргарет Чан семизликнинг болалар орасида ҳам шиддат билан тарқалаётгани ташвишланарли ҳол эканини таъкидлади.

“Дунёда мактаб ёшигача бўлган 40 миллиондан зиёд бола семизлик ёки ортиқча вазндан қийналади. Айрим мамлакатларда эса вазни оғирлар аҳолининг ярмини ташкил этади”, – дейди Чан.

Энг муаммоли мамлакатлардан бири – АҚШ. Расмий статистикага кўра, бу ерда ҳар учинчи боланинг ортиқча вазни бор. 17-24 ёшдагиларнинг 27 фоизи ёки 9 миллион ёш айнан семизлик туфайли ҳарбий хизматга бора олмайди.

ЖССТ раҳбари агар ўз вақтида керакли чоралар кўрилмаса, давлатлар семизлик ва у туфайли келиб чиқадиган касалликларга қарши кураш учун тобора кўпроқ маблағ ажратишига тўғри келишини таъкидламоқда. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, яқин йигирма йил ичида ноинфекцион касалликларни даволаш учун дунё иқтисодиёти 30 триллион доллар сарфлайди.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!