TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Зарарли одат!

Кўпчилик бир вақтнинг ўзида ҳам овқатланади, ҳам телевизор томоша қилади, журнал ўқийди ёки компьютер ўйинларини ўйнайди. Бундай ҳолатда еган овқатингизнинг таъмини ҳам сезмайсиз, ундан қониқиш ҳиссини ҳосил ҳам қилмайсиз. Бундай машғулотларни бир вақтда бажариш зарарли одатга олиб келиши турган гап: компьютер, китоб ёки телевизорга ўтирган заҳотингиз дарров нимадир егингиз келиб қолади.

Борди-ю, сизда ҳам бу зарарли одат бўлса, ундан тезроқ қутулиш йўлларини ахтаринг! Телевизор кўришни, китоб ўқишни бошқа вақтга ҳам қолдирсангиз бўлади. Лекин зинҳор улар билан бир вақтда овқатлана кўрманг. Акс ҳолда семириш деган балога йўлиқмаслигингизга ҳеч ким кафолат бермайди.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!