TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Заъфарон – зираворлар сардори

Заъфарон – сапсардошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик. Одатда ёввойи ҳолда учрамайди, ватани – Кичик Осиё ва Болқон ярим ороли. Ўзбекистонда ҳам заъфаронларнинг айрим турлари Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги адир ва тоғларда табиий ҳолда ўсади. Ўсимлик февраль-июль ойларида гуллаб, апрел-августда мева тугади. Заъфароннинг гул устунчаларида 50 фоиздан ортиқ бўёвчи модда – кроцин ёки полихроит, 2,7 фоиз ёғ, 0,32 фоиз эфир мойлари бор.

Зираворнинг номи арабча «сариқ» сўзидан олинганини инобатга оладиган бўлсак, заъфарон дастлаб бўёқ сифатида қадрланганини тушуниш қийин эмас. Гарчи ҳозирги кунда заъфарон ўзининг олдинги аҳамиятини йўқотиб, ундан фақат пазандачиликда фойдаланилаётган бўлса-да, у олтиндай қадрланади.

Заъфароннинг гул устунчаси озиқ маҳсулот сифатида тайёрланади. Бунинг учун заъфарон гулининг оналик устунчаси авайлаб қирқиб олиниб, тезда қуритилади. 1 кг қуруқ заъфарон олиш учун тахминан 2000 та гули керак. Шу боис бўлса керак, ҳар йили бутун дунё бўйича бор-йўғи 300 тонна заъфарон етиштирилади. Кўриб турганингиздек, мазкур усул жуда машаққатли бўлгани учун заъфарон Ўрта асрлардан буён баҳоси тушмаган ягона зиравор ҳисобланади.

Гарчи заъфарон бўёғидан неолит даври қоя тасвирларида фойдаланишган бўлса-да, одамзод у билан танишганига 4000 йилдан ошди. Таомда илк бор Месопотамияда фойдаланишган бўлса, энг биринчи ёзма қайдлар Шумер цивилизациясига бориб тақалади. Форслар милоддан аввалги 10 асрда заъфарон толасини газламаларга қўшиб тўқишган, ундан атир ва хушбўй мойлар ишлаб чиқаришган. Александр Македонский қўшини заъфарондан яраларни тузатишда фойдаланган. Қадимги Хитой манбаларида заъфарон дори сифатида тилга олинади. Заъфарон Шарқда будда роҳиблари кийимининг рангига айланган бўлса, Европада бойлик ва жамиятда юқори мавқе нишонаси ҳисобланган.

Заъфарондан кўз томизғилари, турли-туман дорилар, қувватбахш дамламалар тайёрланади. Умуман, халқ табобатида заъфарон юздан ортиқ касалликларни даволашда ишлатилади. Жумладан:

• онкологик касалликларнинг олдини олади (ўсмага қарши таъсир кўрсатади ва саратон ҳужайралари ўсишига тўсқинлик қилади);

• қонни тозалайди (қонни тозалаб, янгилайди. Бундан чиқди, юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлаб, организмнинг барча ҳужайраларини озиқлантиради);

• мия фаолиятини яхшилайди (иссиқ сут билан ичилган заъфарон бош мия тўқималарининг ўсишига ёрдам беради, хотирани кучайтиради);

• бош оғриғи ва уйқусизликни қолдиради;

• ошқозон-ичак функциясини тартибга солади;

• ортиқча сафродан халос этади;

• буйрак ва ўт пуфагини тозалайди (асал қўшилган заъфарон буйрак ва ўт пуфагидаги тошларни парчалайди);

• антиоксидант хусусиятга эга (қувват алмашинувини яхшилайди, зарарли моддалар нобуд қилади);

• тетиклантирувчи таъсир кўрсатади;

• кўриш қобилиятини тиклайди, кўз тўр пардасини даволайди;

• жинсий қувватни яхшилайди;

• ҳайз давридаги оғриқни енгиллаштиради;

• куйган яра ва шишларни даволайди;

• ел ҳайдовчи ва спазмни қолдирувчи хусусиятга эга;

• бутун организмни ёшартиради;

• организмдаги нурланиш даражасини пасайтиради.

Заъфарондан ортиқча фойдаланиш асабийлашиш, сезги аъзоларининг зўриқишини келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, заъфарондан таомга кўп қўшиб юборсангиз, таъмини бузиш билан бирга, заҳарланишга ҳам олиб келади. Шунинг учун кучли таъсир қилувчи бундай восита ҳомиладор аёлларга қатъиян тақиқланади. Унутманг: заъфароннинг 5 граммдан ортиғи заҳарли таъсир кўрсатади.

'Заъфарон – зираворлар сардори' 2 комментария

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-3081">

    15.10.2017 @ 08:05

    Заъфаронни гулини куритилганини сотиб олмокчи эдим,каердан топсам булади?. Кейин сотувдаги заъфаронни асли узи ёки узимаслигини кандай билса булади,бирор бошка нарсани гулини аралаш килиб сотишмайдими?

    li class="comment odd alt thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-3084">

    24.11.2017 @ 10:19

    Заъфарон усимлигини экиб купайтириш учун уригуни каердан топса булади. (bekmeto1981@mail.ru хоразм вилояти хонка тумани)

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2017 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!