TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ИБН СИНО ЗИРАВОРЛАР ҲАҚИДА

Долчин. Энг яхшисининг ҳиди ёқимли, таъми ачитмайдиган ўткир, ранги тоза ва аралашмаган бўлади. Долчиннинг яхшилик аломатларидан бири шуки, унинг ҳиди ўзидан бошқа ҳар бир ҳидга ғолиб бўлади. Бунинг ёнида бошқа ҳеч бир ҳид сезилмай қолади.

Долчин темираткилар ва яраларга ишлатилади, йўталга фойда қилади, жигар тиқилмаларини очади, жигар ва меъдани тозалайди. Бачадон, буйрак оғриқларига ва шишларга фойда қилади, сийдик ва ҳайз қонини ҳайдайди.

Қора зира. Меъдани қиздиради ва овқатни ҳазм қилдиради. Кўзни ўткир қилувчи дорилар ва суртмалар таркибига киради. Ҳиқичоқда ва хафақонда фойда қилади. Гижжаларга қарши яхши таъсир қилади ва уларни ўлдиради.

Мурч. Унда тортиш, шимдириш ва тозалаш қуввати бор. Майиз билан қўшиб чайналса, ёпишқоқ балғамни кўчиради ва бутунлай йўқотади. У оғриқларни босувчи ва асабларни қиздирувчидир. Мурч соғлом кишиларгагина тўғри келади.

Агар яланадиган дориларга қўшиб истеъмол қилинса, йўталга ва кўкрак оғриқларига фойда қилади. Агар асал билан қўшиб танглайга суртилса, томоқ оғриғига фойда қилади ва ўпкани тозалайди.

Кунжут. Унинг ёғи ўзига қараганда кучлироқдир. Кунжут меъда учун ёмон, кўнгилни айнитади, иштаҳани туширади ва тезда тўйдиради. Агар уни асал билан ейилса, зарари кетади. Кунжут астмада фойда қилади. Урилишдан пайдо бўлган кўкаришни ва қотиб қолган қонни шимилтиради.

Седана. Ингичка гижжани ва қовоқ уриғига ўхшаш гижжани ўлдиради, бир неча кун давомида киндикка суртиб юрилса, ҳайз қонини юриштиради. Уни асал ва иссиқ сувга қўшиб ичирилса, қовуқ ва буйракдаги тошларга фойда қилади ва уларни чиқаради.

'ИБН СИНО ЗИРАВОРЛАР ҲАҚИДА' have 1 comment

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-3057">

    21.06.2017 @ 16:57

    Juda ajoyib tibbiyot usuli…… Halq tabobati boyicha kitob bolsa olmoqchiman…. ayniqsa har bir ozimlik nimaga davoligi……. masalan Ялпизли чой – юракка қувват….. shunday… ajoyib sayt

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2017 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!