TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Контакт линзалар хавфлими?

Контакт линзалар тақиш мугуз пардада яра пайдо бўлиш хавфини 10 карра оширади, дейишмоқда америкалик    мутахассислар.

Шифокорлар линзадан фойдаланувчилар орасида замбуруғ касалликлари ва мугуз парда яраси кўп        учраётганидан ташвишланишмоқда. Уларнинг айтишича, бу касалликлар юмшоқ контакт линзалар ишлатувчилар  орасида учраяпти. Маълум бўлишича, кўпчилик линзаларни ҳафталаб, ҳатто ойлаб ечмайди ва кўзлар ҳам дам  олиши кераклигини унутади. Натижада замбуруғ пайдо бўлиб, кўзнинг мугуз пардасини зарарлайди ва аввалига  оддий конъюнктивитдаги каби белгилар келиб чиқади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, агар касаллик ўз вақтида тўхтатиб қолинмаса, кўз саломатлигига жиддий  таъсир кўрсатиши, ҳатто кўрликка сабаб бўлиши мумкин. Мугуз парданинг замбуруғли зарарлиниши туфайли кўз  оғрийди, ачишади, ёруғликка сезгирлик ошади. Касалликнинг олдини олиш учун биринчи навбатда кўз гигиенаси ва  контакт линзадан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш, инфекциянинг илк белгилари пайдо бўлиши билан  шифокорга мурожаат этиш лозим.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!