TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари тиббий кўрикдан ўтказиляпти

“Сен ёлғиз эмассан” жамоатчилик болалар жамғармаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда юртимиздаги Меҳрибонлик уйлари ва SOS Болалар маҳаллалари тарбияланувчилари учун тиббий кўрик ташкил этди.

Тошкентдаги тиббий кўрик 27 октябрь куни Педиатрия тиббиёт институти клиникасида бошланди ва бугун, 31 октябрда ниҳоясига етади. Шу кунлар ичида пойтахтдаги 21, 22, 23 ва 30-Меҳрибонлик уйлари ҳамда SOS Болалар маҳалласининг 600 га яқин тарбияланувчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган. Болаларни педиатр, жарроҳ, отоларинголог, офтальмолог, стоматолог, гинеколог, ортопед-травматолог, уролог-андролог, психоневролог, эндокринолог ва бошқа мутахассислар текширувдан ўтказмоқда.

Худдий шундай кўрик 3-7 ноябрь кунлари вилоятлар ва Қорақалпоғистонда ҳам ўтказилиб, 2000 дан ортик ўғил-қизнинг саломатлиги текширилади.  Тиббий кўрикдан мақсад касалликларни эрта аниқлаш ва болаларнинг ўз вақтида муолажа олишини таъминлашдир.

tibbiy ko'rik2

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!