TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Ноябр ойининг учинчи пайшанбаси — Халқаро тамаки чекишдан воз кечиш куни

Бу кун ҳар йили кўплаб мамлакатларда ноябр ойининг учинчи пайшанбасида нишонланади. Бу кун 1977 йили Америка онкологлар жамиятидан тасдиқланади.

Маълумотларига кўра дунёда тамаки чекиш туфайли 90% киши ўпка ракидан 75% сурункали бронхитдан ва 25% юрак касаллигидан ўлади. Дунёда ҳар 10 сонияда бир ўта кетган тамаки чекувчи одам ўлади.

Тамаки чекиш ва шу туфайли пайдо бўлган касалликлар ҳар йили миллионлар одамларнинг ўлишига сабабчи бўлади.

Бу кунини нишонлашдан мақсад чекишни тўхтатиш, аҳолини чекишга қарши ҳаракатларга жалб этиш ва жамиятга чекишнинг зиёнлиги ҳақида маълумот бериш.

Чекишдан воз кечишда ёрдам кўрсатиш марказларининг борлиги ҳақида савол берилганлардан 30% киши билар ва 70% киши билмас экан. Айтиш жоизки, кўпчилик, тамаки чекиш зарарлигини билсада, чекишдан воз кечишга шошилмайдилар. Бу дегани, ёки бу одамлар чекишнинг оқибатларини тўлиқ англаб етмаган, ёки касаллик уларга хавф солмайди деб ҳисоблайдилар, ёки тамаки чекиш одатини ташлай олмайдилар.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!