TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ОЁҚЛАРГА ҲАМ ЭЪТИБОР КЕРАК!

Одатда кўчага чиқишдан олдин соч-соқолга, юзимизга, эгнимиздаги кийимларга эътибор берамиз. Лекин бирор жойга борганингизда, оёғингиздан нохуш ҳид келиб  турса, кимга ҳам ёқасиз?.. Қолаверса, хижолатдан ўзингизни қўярга жой тополмай қолишингиз аниқ. Бундан ноқулай вазиятга тушмаслик учун оёқлар гигиенасига риоя қилиш даркор!

Ҳар куни оёқларни илиқ сувда совунлаб ювишга эринманг. Агар товонда қалинлашишни сезсангиз, жилвиртош (пемза) ёки махсус чўтка ёрдамида уқаланг. Бу ҳам ёрдам бермаса, 1 литр қайноқ сувга 1 чой қошиқ истеъмол содасини аралаштириб, буғига оёқларни тутиб туринг. Товонлар юмшагач, қалин терини қиртишлаб ташлашингиз мумкин. Сўнг оёқлар учун мўлжалланган крем суртиб қўйинг.

Контраст ванналар нафақат оёқлар, балки бутун организм учун фойдали ҳисобланади. Оёқлар аввалига 1,5-2 дақиқа давомида илиқ сувга, сўнг 15-20 сония салқин сувга солиб турилади. Буни уч марта такрорланг. Контраст ванна оёқлар нуқул совқотадиган ёки терлайдиган кишилар учун фойдали, у томирларни мустаҳкамлайди ва организмнинг шамоллашларга қарши курашувчанлигини оширади.

Пойабзал танлашда ҳам эътиборли бўлиш зарур. Оёқ кийинмигиз ўзингизга қулай бўлсин. Тор пойабзалда оёқлар нафас ололмай қолади, қон айланиши бузилади, натижада қадоқлар пайдо бўлади. Зинҳор бировнинг пойабзалини кийманг, акс ҳолда бирор нохушликни (масалан, замбуруғ) орттириб олишингиз ҳеч гапмас! Шу ўринда аёлларга ҳам бир оғиз насиҳат: дугоналарингизнинг кўзини куйдирадиган бала-а-анд пошналар соғлиғингизга фойдали эмас.

Нохуш ҳид муаммоси

Ҳаво ўтказмайдиган ноқулай пойабзал, синтетик материалли пайпоқ, гигиенага риоя қилмаслик оёқлардан нохуш ҳид чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолат ён-атрофдагиларнинг ҳеч бирига ёқмаслиги тайин. Қуйидаги маслаҳатларга эътибор қаратинг:

— оёк терисидаги касалликлар ривожланмаслиги учун ҳар куни оёқларни илиқ сувда ювинг;

— пайпоғиниз тоза ва қуруқ бўлсин, ҳар куни ювилганини кийинг. Табиий матодан тикилган пайпоқ сотиб олинг;

— оёқ кафтига таркибида дезодорация қиладиган ва озиқ моддалар бор (масалан, глицерин) крем суртинг;

— пойабзалингизга қуруқ чой ташлаб қўйинг. Бир-икки кун турса, пойабзалингиз ҳидланмайдиган бўлади.

Оёқларга ниқоблар

Юмшатувчи ва дезинфекцияловчи ниқоб: 1 та хом картошка ва алойнинг 1 та барги керак.

Картошкани майда қирғичдан ўтказиб, алой суви билан аралаштирилади. Уни буғда тутиб турилган товонларга 15-20 дақиқага суртилади. Сўнг оёқларни илиқ сувда ювиб, яхшилаб артилади.

Маълумки, тер безлари ажратадиган суюқлик товонни намлаб туради. Агар ана шу суюқлик, яъни тер кам ишлаб чиқарилса, товон қуриб, ёрилиши мумкин. Бундай ҳолларда мойчечак ёки далачойли ванна қабул қилиб, кейин товонга борат кислота суртмаси (борная мазь) суртинг.

Терлайдиган оёқлар ва нохуш ҳидни йўқотиш учун: ярим литрдан эман пўстлоғи ва қичитқи ўт қайнатмалари.

Қайнатмаларни аралаштириб, унга сочиқни солинг. Яхшилаб ҳўллаб, 30-45 дақиқа оёқларни ўраб қўйинг. Сўнг сочиқни олиб ташлаб, оёқларни салқин сувда ювилади.

Қуруқ терили оёқлар учун крем-бальзам: 1,5 г танакор (бура), 6,5 г глицерин, 60 мл сув.

Ингредиентлар аралаштирилади. Оёқ териси (оёқнинг таги, бармоқлар ораси)га пахта ёки табиий мато парчаси ёрдамида яхшилаб суртилади. Крем сингиб олгач, оёқларни салқин сувда чайқалади. Артманг, ўзи қурисин.

 

'ОЁҚЛАРГА ҲАМ ЭЪТИБОР КЕРАК!' have 1 comment

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-488">

    24.04.2016 @ 19:57

    мени исмим саидахмад оёгим ости ёрилиб юриб булмаяпди аввал терлар эди энди куркшаб ёрилиб кетяпди буни довоси борми

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!