TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Сийнани саратондан сақловчи спорт

Яқинда ўтказилган ғарб мутахассисларнинг тадқиқотлари спортнинг сийна саратон (рак)и келиб чиқишини бартараф этиши аниқланди. Илмий экспериментда 26 мингга яқин Норвегиялик аёллар иштирок этди. Улардан ҳафтасига камида 4 соат жисмоний машқлар билан шуғулланган аёлларда 40% гача кўкрак саратонига чалиниш хавфи камаяр экан. 

 Олимлар фикрича, спорт билан шуғулланиш аёл организмидаги гормонлар миқдорини пасайтиради. «Нотўғри фаолият кўрсатувчи ҳужайралар»ни нобуд қиладиган   иммун тизим фаолияти ошар экан. Бундан ташқари жисмоний машқлар семиришнинг олдини олиши билан беназирдир. Ошхонада уззукун куймаланадиган заҳматкаш ўзбек аёли ўзи билиб-билмай саратоннинг олдини олиш тадбирларини аллақачон қўллар экан.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!