TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Тўлғоқ бошланди: аёл ўзини қандай тутиши керак?

Бугунги мақоламизда гинеколог-шифокор С.С.Жамбекова тўлғоқ тутган пайтда аёл ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақида батафсил гапириб, қандай тўғри нафас олиш керак, кучларни туғруқ учун қандай сақлаш лозим, бу пайтда овқатланиш мумкинми ёки йўқми, туғруқни тезлаштириш ва оғриқни енгиллаштириш учун палатада қандай юриш зарурлиги ҳақида кўпгина аёлларни қизиқтириб келаётган саволларга жавоб беради.

Ҳомиладорликнинг 38-ҳафтасидан бошлаб организм туғруққа фаол тайёрлана бошлайди – кўпгина аёлларда қисқа ва ҳозирча катта интервал билан тўлғоқлар пайдо бўлади. Бу даврда бола турли ҳолатларда ётади – у ўзи учун қулайроқ позицияни излайди. Ҳомиладорликнинг 40-ҳафтасида ҳомила турғун ҳолатни эгаллайди ва она исталган пайтда туғруқ бошланишига тайёр бўлиши керак.

Биринчи марта она бўлаётган аёллар тўлғоқларнинг қандай даврийлигида туғруқхонага отланиш кераклигини билмайди. Шу боис қуйидагиларни билиб қўйган маъқул: биринчи марта туғаётган аёлларда тўлғоқлар ўртача 10-12 соат чўзилади, бачадон бўйни соатига тахминан 1 см.га очилади. Тўлғоқлар 15-20 сония давом этадиган пайтда туғруқхонага боришга тайёр туриш керак.

Тўлғоқ тутаётган пайтда туғаётган аёл бор-йўғи битта тунги кўйлакда бўлса ҳам туғруқ залида жуда қизиб кетади.

Улкан қувватнинг сарфланиши – бу даврда аёлнинг организмини фақат ерни бурғулаётган шахтёрларнинг иши билан солиштирса бўлади – сизга кислород етишмай қолади ва кучли жисмоний зўриқишни ҳис қиласиз. Туғруқ даврида организмдан кўп суюқлик йўқолади, уни кўпроқ суюқлик ичиш ва енгил ҳазм бўладиган овқат ёрдамида тўлдириш зарур. Туғруқхонага отланар экансиз, ўзингиз билан енгил овқат олишингиз мумкин – пишлоқли бутерброд, галетли печенье, мевалар, минерал сув, кичкина шоколад.

Туғруқ пайтига 7-10 жуфт қўлқоп олиб қўйинг. Улар онани ва чақалоқни кўрикдан ўтказаётган пайтда албатта асқотади.

Бачадон бўйни 5-6 см.гача очилгунга қадар ҳар бир аёл нафас олиш машқлари ва ўзини ўзи массаж қилиш ёрдамида горизонтал ҳолатда ётиши мумкин, бу билан у қуввати ва кучларини тежайди. Коридорда ва палатада қанча кўп юрсангиз, шунча кўп чарчаб қоласиз, тўлғоқлар эса кўп кучни талаб қилади.

Тўлғоқ тутаётган пайтда кучайиб келаётган оғриқни сезишингиз билан бурун ёрдамида чуқур нафас олинг, нафасингизни иложи борича узоқроқ ушлаб туринг ва оғиз ёрдамида нафасни секин чиқаринг. Чуқур нафас олаётган ва уни ушлаб тураётган пайтингизда организмда сиз учун жуда зарур бўлган кислород узоқроқ ва жадалроқ ҳаракат қилади. Етарли миқдорда кислород олаётган бола ўзини тинчроқ тутади ва она ўзини енгилроқ ҳис қилади.

Кўпгина аёлларда оғриқ тананинг думғаза қисми ва қорин пастида жамланади. Ушбу зоналарни ўзингиз мустақил равишда массаж қилишингиз ёки шеригингизнинг ёрдамига мурожаат қилишингиз мумкин. Тўлғоқ пайтида нафас олаётганда уни ушлаб туринг ва думғазага муштингиз билан енгил уринг. Кейин нафасни чиқаринг. Шунингдек, нафасни ушлаб туриб, муштингиз билан думғаза бўйлаб айлана ҳаракатлар қилинг, бунда думғаза ҳаракатланиши керак.

Материални Анна Гриценко тайёрлади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!