TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ХАЛАСКОР ХАНТАЛ

● Тумовни даволашнинг қуйидаги оддий усулини ҳамма ҳам билавермаса керак: кечқурун бўйинга горчичник, яъни хантал қоғозини орқа тарафи билан қўясиз. Устидан аввал қалинроқ, кейин жун рўмол билан ўрайсиз. Эрталаб бемалол нафас олаётган бўласиз.

● Йўталга қарши: хантал кукуни, ун ва ёғни аралаштириб, пергаментга юпқа қилиб суртинг. Кўкракка қўйиб, устидан иссиқ рўмол билан ўранг ва ухлашга ётинг. Кечаси билан бронх ва трахеялар яхшигина қизийди.

● Хантал зиравор сифатида ошқозон шираси ажралиши сусайганда ёрдам беради. Лекин жигар ва ошқозон ости бези касалликларида ханталдан бу йўсинда фойдаланмаган маъқул.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!