TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Чекиш туфайли келиб чиқадиган касалликлар рўйхати кенгаяди

АҚШ бош жарроҳи Борис Лусняк Оқ уй учун тайёрлаган ҳисоботида чекиш туфайли келиб чиқадиган касалликлар рўйхатини расман кенгайтиришни таклиф қилди.

Мутахассиснинг фикрича, бу рўйхатга диабетнинг иккинчи тури, ревматоид артрит, эректил дисфункция, жигар саратони, ичакдаги хавфли ўсмалар ва кўрликка олиб келивчи сариқ доғни ҳам киритиш керак. Америкада чекишга қарши курашнинг 50 йиллигига бағишланган ҳисоботда Борис Лусняк курашни янада кучайтириш зарурлигини уқтирган.

“Вақт кетяпти. Биз яна 50 йил кута олмаймиз”, – дейди у.

Ўтган вақт давомида кўрилган чора-тадбирлар туфайли АҚШда чекувчилар сонини 42 фоиздан 18 фоизга туширишга муваффақ бўлинди. Эндиги режа – 2020 йилгача кашандалар сонини 12 фоизга тушириш.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!