TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Чилим – сигаретадан зарарлироқ

Олимлар чилим чекишни сигарета тутунини томир ичига юбориш билан тенглаштиришди.

Британия кардиология фонди мамлакатда чилимхоналар оммабоп бўлаётганидан ташвишга тушмоқда.

Буюк Британиядаги бир нечта йирик шаҳар шифокорлари ёшлар орасида юрак касалликлари сони ошганини чилимхоналарнинг оммабоп бўлиб бораётгани билан боғлашмоқда.

“Ҳатто кимдир чилим чекаётган хонанинг ўзида бўлиш 100 дан 200 гача сигаретани чекиш билан тенг”, – дейди британиялик кардиологлар. Бир соат ичида чекиб тугатиладиган чилимнинг бир порцияси 100 та сигаретага тенг.

Ўз навбатида, чилим таклиф қиладиган қаҳвахоналар соҳиблари у сигаретадан зарарлироқ эмаслигини, бунинг устига ҳеч ким барга ҳар куни келмаслигини таъкидлашяпти. Британия кардиология фонди томонидан ўтказилган охирги сўров натижаларига кўра, инглизларнинг 9 фоизи чилимни хавфсиз деб ҳисоблашади, бунда одамларнинг фақат 40 фоизигина чилимда тамаки борлиги ҳақида билади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!