TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

«Чип – чип, жўжаларим…»

Америка Болалар соғлиғи ва такомилини ўрганиш Миллий институти тадқиқотчилари ташвишли хулосаларга келишди. Бройлер жўжалари танасида бошқа уй ҳайвонлари ва паррандалари гўшт маҳсулотларига нисбатан заҳарли мишяк уч – тўрт баробар кўплиги аниқланган. Ваҳоланки, Россия ва қатор ҳамдўстлик мамлакатларига айнан ушбу турга хос товуқларнинг «оёқ»лари келтирилиши барчага маълум.

 Жўжаларнинг заҳарга тўйинганлиги фермерлар томонидан антибиотиклар ва ген муҳандислиги маҳсули бўлган озуқалар билан паррандаларнинг боқилишига боғлиқ экан. Аммо бошқа мутахассислар, гўёки ташвишга асос йўқлигини иддао қилишмоқда. Уларнинг фикрларига кўра, товуқхўрлар ҳеч ҳадиксирамай, севимли гўштларини ейишлари мумкин экан. Чунки, товуқ гўштида заҳар кўп бўлса-да, у сиҳатга путур етказадиган даражага етиб бормас эмиш.

 Киши кунига 600 грамм товуқ гўшти истеъмол қилса ҳам, унинг танаси мишякнинг хатарсиз, рухсат этилган доза миқдорининг ярим даражасинигина ўзлаштирар экан. Айримларнинг бир ўтиришда килограмлик товуқни паққос тушириши-ю, заҳарнинг ҳам «тома-тома кўл бўлиши»ни, яъни кумулятив хусусиятга эгалигини назарда тутгудек бўлсак, ўзимизнинг «хонаки» паррандаларимиз қадрига етармидик.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!