TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Юртимизда тиббий кўрик натижаларини сохталаштириш ҳолатлари учраб турибди

Юртимизда эрта туғуруқлар ва тиббий кўрик натижаларини сохталаштириш ҳолатлари учраб турибди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси ўтказган видемулоқотда маълум қилинди.

Шунингдек, тадбирда оналар ва болалар ўлимини олдини олиш бўйича Самарқанд, Хоразм ва Тошкент вилоятларида ҳамкорлик етарлича йўлга қўйилмагани ҳам таҳлил этилди. Қишлоқ врачлик пунктларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари аҳоли хонадонларига, оилаларга кириб бориши, айниқса қишлоқларда тиббий маданиятни ошириши борасида ҳам камчиликлар мавжудлиги фуқаролар тақдири мисолида очиб берилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида республика миқёсида 273 682 нафар никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 1647 нафарида ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар аниқланди ва уларнинг барчаси амбулатор ва стационар шароитда соғломлаштирилмоқда.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!