TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Ўзбекистонда ОИВга чалинган болаларга нафақа пули бериладиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарорига кўра, болаликдан ногиронларга нафақа тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгариш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу ўзгаришларга кўра, энди мазкур низом 18 ёшга тўлмаган ОИВга чалинган болаларга ҳам тааллуқли бўлади.

Шунингдек, бундан буён нафақа тўлашга маблағ кераклиги ҳақидаги маълумотлар Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмаларига нафақа тўланадиган ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан (бундан олдин – 10 санаси) тақдим этилиши керак.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!