TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Ўзбекистонда “Туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир-қизларни соғломлаштириш ҳафталиги” ўтказилади

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2014-2018 йилларда республикамиз ҳудудларида “Туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир-қизларни соғломлаштириш ҳафталиги”ни ўтказиш ҳақида буйруқ чиқарди.

Буйруққа биноан ҳар ойнинг биринчи ҳафтаси “Туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир-қизлар ва болаларни соғломлаштириш”га, иккинчи ҳафтаси эса “Аҳоли тиббий маданиятини ошириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш”га бағишланади.

Ушбу тадбирларни ўтказишдан мақсад:

– малакали мутахассислар томонидан туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир-қиз ва болаларни туман тиббиёт бирлашмаси (ТТБ), оилавий поликлиника (ОП) ва қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) шароитида тиббий кўрикдан, жумладан УТТ текширувидан ўтказиш;

– репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш, соғлом турмуш тарзи тушунчаси бўйича аҳолининг тиббий маданиятини ошириш;

– туғруқлар орасида оптимал интервалларни сақлаш, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш мақсадида замонавий контрацептив воситалар қўллашни тарғиб қилиш ва амалга оширишдир.

Соғломлаштириш ҳафталиклари ҳар ойда туман кўп тармоқли поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида, октябр ойида эса республикамиз шаҳарларида ташкил этилади. Мустақиллик байрами ва Янги йил олдидан ҳудудларга чиқадиган ишчи гуруҳлар таркиби профессор, доцент ва малакали мутахассислар томонидан янада кучайтирилади ва соғломлаштириш ҳафталиги кенгроқ миқёсда ўтказилади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!