TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Ўзбекистонда илк бор мия фалажига чалинган бола операция қилинди

Республика нейрожарроҳлик илмий марказида Ўзбекистонда биринчи марта мия фалажи билан касалланган болалар операция қилинди, дея хабар беради Uzbekistan Today.

Ўзбекистонда ҳар йили 800 тагача бу касалликнинг янги ҳолати рўйхатга олинади, 18 ёшгача бўлган беморларнинг умумий сони 40 000 га етди.

Болаларда мия фалажи ҳаракатлантирувчи аппарат иши бузилиши билан боғлиқ ва беморлар ҳаракатланишда қийналади. Тиббиёт ҳамиша уларга жарроҳлик йўли билан ёрдам беришга ҳаракат қилган ва беморларнинг ҳаракатланишларини сезиларли даражада яхшилаган. Шундай операциялардан бири ҳозирги кунда Ўзбекистонда татбиқ этилаётган “орқа селектив ризотомия”дир.

Бу технологияни биринчи бўлиб Республика нейрожарроҳлик илмий маркази мутахассислари амалда қўлладилар. Операциянинг моҳияти патологик жараёнда қатнашадиган орқа миянинг сезувчан томирларини олиб ўтишдир. Жарроҳлик аралашуви асаб толалари ва тўқималари фаолиятини назорат қилиш имконини берувчи махсус тиббий аппаратура назорати остида амалга оширилади. Тўққиз ёшли Камолиддин амалиёт қўлланган биринчи бемор бўлди. Операция муваффақиятли ўтди. Шифокорлар мия фалажи оқибатида юзага келган катта миқдордаги аномалияни бартараф этиб, боланинг юришини яхшилашга эришдилар.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!