TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Ўзбекистонда кохлеар имплантация операцияси бепул амалга оширилади

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия марказида 2014 йилдан эътиборан заиф эшитадиган болаларда кохлеар имплантацияни қўллаш ёрдамида бепул даволаниш имконияти яратилди. Яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан тиббиёт муассасаларида кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш учун беморларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди, дея хабар беради “Uzbekistan Today”.

Низомга мувофиқ, беморларни бепул даволаш баробарида уларга имплантат  ҳам тақдим этилади. Бунинг учун ташхис марказидаги комиссия кўригидан ўтиш ва навбатга туриш зарур бўлади. Комиссия  беморлардаги аудиологик, нур диагностикаси, сурдопедогогик, логопедик, психоневрологик, умумий ва махсус клиник текширувларининг натижалари бўйича кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилади.

Шунингдек, Низомда бир қанча қўшимча шартлар ҳам бор. Қайд этилишича, бюджет маблағлари ҳисобига харид қилинган имплантатлардан самарали фойдаланиш учун улар 5 ёшга тўлмаган болаларга бепул тақдим этилади. Имплантат фақат битта қулоқ учун бепул тберилади. Оилада икки ёки ундан ортиқ 5 ёшга тўлмаган бемор бола бўлганда, кохлеар имплантация операциясидан кейинги реабилитация тадбирлари самарадорлигини таъминлаш мақсадида имплантат бир календарь йилда улардан фақат биттасига бепул тақдим этилади.

Ёшидан қатъи назар, менингит касаллиги натижасида эшитиш қобилиятини йўқотган бемор болаларда олти ой ичида кохлеар имплантация операцияси ўтказилади ва уларга имплантат бепул асосда тақдим этилади. Бемор бола менингит касаллиги натижасида эшитиш қобилиятини йўқотган вақт унинг касаллик тарихидан кўчирмага асосан аниқланади.

Жорий йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобига 100 нафар болани кохлеар имплантат билан таъминлаш режалаштирилган.

'Ўзбекистонда кохлеар имплантация операцияси бепул амалга оширилади' have 1 comment

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-3061">

    23.07.2017 @ 18:49

    assalomu alaykum . Ozbekistonda yana shunaqa implant apertatsiyasi davlat tomonidan qachon buladi shu xaqda malumot bersayiz oldindan raxmat , aytmoqchimani mening xam qizim shunaqa tugma eshitmas ekan biz buni 2yoshidan sung bilib qoldik va kerakli xujjatlarni tegishli joyga taqdim qildik, ular aytishdiki qachon davlatimiz pul kuchirsagina amalga oshadi dedilar shunga suramoqchiman yana davlat tomonidan yordam bularmikin.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!