TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Қабрда ҳам ўлмади…

Хитойнинг Гуанси мухтор минтақасида тириклайин кўмилган чақалоқ саккиз кундан кейин топилди, дея хабар беради China Topix.

Қабристон ёнидан ўтиб кетаётган бир аёл ер остидан боланинг йиғиси келаётганини эшитиб қолган. Шундай қилиб, беш сантиметрли тупроқ остидан картон қутига солинган бола топилган. Чақалоқ қути тешиклари орқали сизган нам туфайлигина омон қолгани аниқланди.

Боланинг ота-онасини топиш қийин бўлмади. Маълум бўлишича, деҳқончилик билан шуғулланадиган эр-хотин камбағаллик туфайли эмас, қуёнлаб бўлиб туғилгани учунгина боладан воз кечишга қарор қилган. Нодон ота фарзандининг бу ҳолати бахтсизлик келтиради, деб ҳисоблаган.

Аввалига эр-хотин болани қабристонга ташлаб келган. Икки кундан кейин эса уни ўлган деб ҳисоблаб кўмиб юборган. Айни пайт бола маҳаллий клиникада даволаняпти, унинг аҳволи яхши.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!