TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Қабзият билан кечадиган колитлар ва ичак дискинезиясида парҳез

Аччиқ ва шўр зираворлар, соуслар мутлақо берилмайди, ош тузи камайтирилади. Бундай ташқари, дағал сабзавотлар, ловия, нўхат, қаймоғи олинмаган сут, дудланган маҳсулотлар ейиш мутлақо мумкин эмас. Овқатни илиқ ҳолида тановул қилиш лозим, ёзнинг иссиқ пайтларида овқатнинг кўпроқ қисмини салқин пайтда (эрталаб ва кечқурун) ейиш керак.

Йўғон ичак дискинезиясида димлаб ёки бўғда пиширилган қовоқ, беҳи, сувда ёки бўғда пиширилган сабзи, анжир, қайнатиб ёки димлаб пиширилган беҳи тавсия этилади.

Сабзавот ва мевалар таркибида клетчатка (қолдиқ тўқима) кўп бўлади, зеро клетчатка ичак ҳаракатини яхшилайди ва ични юриштиради. Агар колит оқибатида жагар ҳам зарарланган бўлса, ични юриштирадиган ширинликлар – қанд, асал, шунингдек шарбатлар мева сувлари, айниқса уларни эрталаб наҳорга ичиш фойдали.

Кеч кузда, қишда ва эрта баҳорда, яъни ҳўл мевалар бўлмаган пайтларда мева қоқиларидан компот тайёрлаб, қайнатма қилиб ичиш тавсия этилади. А.А.Асқаров (1958 й) томонидан қайнатмани қуйидаги усулда тайёрлашни тавсия этилган: мева қоқилар (олма, олча, шафтоли, нок, қора олхўри қоқилари, туршак)дан тенг миқдорда ҳаммаси бўлиб 0,5 кг миқдорда олинади, 1:4 нисбатда сув қуйиб, 45 дақиқа қайнатилади. Қайнатмани докадан ўтказиб, қолган қуюқ мевалар этини беморга бўлиб-бўлиб бир неча кун мобайнида берилади.

Мубашир Қосимов, гастроэнтеролог

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!