TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Қаерда ўтирган маъқул?

Америка пульмонология коллежи мутахассислари огоҳлантиради: самолётда иллюминатор олдида ўтириш чуқур веналар тромбози хавфини оширади.

Бу гап узоққа учадиганларга тегишли. Сизнинг қайси классда учишингиз эмас, балки парвоз вақтида қанчалик ҳаракат қилишингиз муҳим. Масалан, ойна олдида ўтирган одам ўрнидан туришни истаса, ёнидагиларни безовта қилишга хижолат бўлади. Мабодо ёнингиздаги ҳамроҳ пинакка кетган бўлса, бир хил ҳолатда қотиб қолишингизга тўғри келади.

Чуқур веналар тромбозида оёқларда қон лахталари пайдо бўлади, агар улар қон тизими орқали ўпкага тушса, ушбу аъзода эмболияга, артерияларнинг тиқилиб қолишига сабаб бўлади. Бир соат ичида беморга ёрдам кўрсатилмаса, у ҳатто ҳалок бўлиши мумкин. Чуқур веналар тромбози, айниқса, ҳомиладор аёллар, семизликка ва саратон касаллигига чалинганлар, эстроген даражаси юқори дориларни қабул қилувчилар, яқинда операцияни бошидан ўтказганларга кўпроқ хавф солади.

Шунинг учун ҳам мутахассислар 6 соат ва ундан кўп парвоз қиладиганларга тез-тез ҳаракат қилиб туришни маслаҳат беришмоқда.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!