TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Қайси қаватда яшайсиз?

Буни қарангки, одамнинг умри нафақат соғлом турмуш тарзи, балки қайси қаватда яшаётганига ҳам боғлиқ экан.

АҚШнинг Стандартлар ва технологиялар институти олимлари одам денгиз сатҳидан қанчалик баландда яшаса, шунчалик тез қаришини айтишмоқда. Бу фикрни исботлаш учун улар ўта аниқ ишловчи атом соатларидан фойдаланишди. Назарий жиҳатдан бу соатлар 3,7 миллиард йилда атиги 1 сонияга адашиши мумкин.

Олимлар бир атом соатини иккинчисидан 30 сантиметр баландликда жойлаштиришди. Кузатишлар давомида юқоридаги соат пастдагидан сал – 0,0000054 сония тезроқ юриши аниқланди.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, ҳамма гап гравитацияда: объект ер сатҳига қанчалик яқин бўлса, унинг учун вақт шунчалик секин ўтади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!