TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ҚАЙСИ КАСАЛЛИКНИ ҚАЙСИ МУТАХАССИС ДАВОЛАЙДИ?

Тиббиёт ривожлангани сари соҳага доир мутахассисликлар сони ҳам ортиб бормоқда. Муайян турдаги касалликни даволайдиган, таъбир жоиз бўлса, уни миридан-сиригача биладиган мутахассислар кўпаймоқда. Агар шифокорларнинг мутахассислигидан хабардор бўлсангиз, ўзингизни безовта қилган хасталик бўйича қайси мутахассисга мурожаат этишни аниқ биласиз. Шунда кимга учрашишни билмай хуноб ҳам бўлмайсиз, вақт ҳам йўқотмайсиз. Шуни инобатга олган ҳолда бу хусусда тўлиқроқ маълумот беришни лозим топдик.

Абдурасул БАРАТОВ, проктолог: – Проктолог – тўғри ичак касалликларини даволовчи мутахассис. Ушбу соҳа мутахассислари сурункали йўғон ичак стази, йўғон ичакнинг турли касалликлари, геморрой, анал ёрмаси, тўғри ичак оқмалари, эпителиал думғаза йўли, параректал кисталар каби касалликларни даволайди. Кўп ҳолларда бу соҳа касалликларини гастроэнтеролог ва қорин жарроҳлари ҳам даволаши мумкин.

Ғулом КОМИЛОВ, врач-эндокринолог: – Эндокринолог – ички секреция безлари касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи мутахассис. Ички секреция безларига гипофиз билан узвий боғланган марказий нерв системасининг бир қисми ҳисобланган гипоталамус, гипофиз, ғуррасимон без (эпифиз), қалқонсимон без, қалқонсимон без олди безлари, меъда ости безининг оролча (инкретор) қисми, буйрак усти безлари киради. Шунингдек, эндокринолог қандли диабет, семизлик, бўй ўсиб кетиши ва паканалик касалликларини ҳам даволайди.

Ғулом РАЖАБОВ, республика ихтисослашган кардиология маркази Қарши филиали директор муовини: – Кардиолог – юрак-қон томир касалликларини даволовчи мутахассис. Гипертония ёки хафақон – сурункали касаллик бўлиб, у қон босимининг нормадан юқори бўлиши, яъни артериал гипертензия билан кечади. Бу касаллик юрак хасталиклари ва инсультнинг энг асосий омилларидан бири бўлиб, Европада бу дардни «унсиз қотил» деб аташади. Чунки гипертониянинг оғир асоратларидан бўлмиш – инфаркт ва инсультдан олдин, кўпинча ҳар қандай белгилар бўлмаслиги мумкин. Бу эса бемор учун жуда хавфли. Шунингдек, ўткир миакард инфаркти, юракнинг орттирилган ёки туғма нуқсонлари, миокордит каби касалликлар кардиолог томонидан даволанади.

Гулшод ПЎЛАТОВА, ревматолог: – Ревматолог – бириктирувчи тўқима ва бўғим касалликларини (масалан, ревматик артрит, тизимли қизил бўрича, Бехтерева касаллиги, ревматизм) ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор. Бунга ўткир ревматик иситма, сурункали ревматик касалликлар, острахондроз, умуртқа поғонасининг яллиғланиши, тизимли скреодерма каби касалликлар киради.

Панжи САФАРОВ, гастроэнтеролог: – Гастроэнтеролог – меъда-ичак йўли аъзоларининг, асосан, ноинфекцион касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор. Бу тоифага эзофагит – қизилўнгач яллиғланиши, рефлекс, сурункали гастрит – ошқозон яраси касаллиги, ўн икки бармоқли ичак яраси, ичаклар таъсирланиш синдроми, сурункали гепатитлар ва жигар циррози, холицистет каби касалликлар киради.

Амирқул ҚУЛМИРЗАЕВ, терапевт: – Терапевт – ички аъзолар касалликлари билан шуғулланувчи шифокор. Аксарият ҳолларда бемор ўзини безовта қилган муаммонинг асл сабабини билмаганда биринчи бўлиб терапевтга мурожаат қилади. Терапевт кўригидан сўнг, унинг йўналиш бериши бўйича тор доирадаги мутахассисларга мурожаат қилиши мумкин.

Сероб ХОЛМУРОДОВ, нефролог: – Нефролог – буйрак касалликларини даволовчи мутахассис. Бу йўналишда сурункали пиелонефрит, ўткир ва сурункали гломерулонефрит, сийдик-тош касалликлари ва қандли диабет касаллиги асоратлари билан касалланган беморлар даволанади.

Тўрақул ХОЛИҚОВ, вилоят онкология диспансери бош шифокори: – Онколог – хавфли ва хавфсиз ўсма (саратон) касалликларини ташхислаш, даволаш, олдини олиш билан шуғулланувчи мутахассис. Саратон касаллиги организмнинг ҳар бир органида бўлиши мумкин. Энг кўп учрайдиган турлари – меъда, кўкрак бези, лимфомалар ва бачадон, бачадон бўйни саратонидир.

Мўйиба САЛОМОВА, маммолог: – Маммолог – сут бези касалликларини даволаш ва ташхислаш билан шуғулланувчи мутахассис. Мастопатия – сут безлари касаллиги бўлиб, унинг диффузли, тугунсимон ва фиброз-кистозли турлари мавжуд. Бундан ташқари, сут безларида фиброаденома, киста, аденоз, кистоэпителион ва ҳоказо хавфсиз ўсмалар ҳам учраши таъкидланади.

Ҳазратқул МАВҚИЕВ, аллерголог: – Аллерголог – аллергик касалликлар ва аллергик реакцияларнинг келиб чиқиши, ривожланиши ҳамда уларни даволаш, профилактика қилиш бўйича мутахассис. Бунда бронхиал астма, аллергик ринит (бурун битиши, қичишиши ва сув келиши), аллергик дерматит (терида қичишиш) кабилар киради.

* * *

Ва бошқа мутахассисликлар:

Офтальмолог – кўз касалликлари бўйича мутахассис.

Невропатолог (невролог) – асаб касалликларини аниқлаш, даволаш билан шуғулланувчи мутахассис.

Диетолог – касалликларни парҳез ёрдамида даволовчи шифокор.

Хирург (жарроҳ) – касалликлар ва шикастланишларни ташхислаш ва уларни жарроҳлик йўли билан даволаш бўйича мутахассис.

Ортопед – ҳаракат ҳамда таянч аъзолари касалликлари (майибликлар)га даво қилиш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор.

Дерматолог – тери касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор.

Андролог – эркаклар пешоб-таносил аъзоларининг касалликларини даволовчи шифокор.

Физиотерапевт – табиий омиллар, масалан, қуёш, ҳаво, электр билан даволовчи мутахассис.

Психиатр – руҳий касалликларни ташхислаш, даволаш, олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор.

Иммунолог – иммунитет билан боғлиқ патологик ҳолатларни текшириб, даволовчи шифокор.

Гинеколог – аёллар касалликлари бўйича мутахассис.

Отоларинголог – қулоқ, бурун, томоқ ва бўғиз касалликлари диагностикаси, даволаш ва профилактикаси билан шуғулланувчи шифокор.

Гепатолог – жигар касалликларини даволовчи шифокор.

Логопед – нутқ камчиликлари (дудуқланиш)ни даволовчи мутахассис.

Уролог – сийдик-таносил аъзолари касалликлари бўйича мутахассис.

Трихолог – соч билан боғлиқ касалликлар (соч тўкилиши, каллик, эрта оқариши)ни ўрганувчи ва даволовчи мутахассис.

Пульмонолог – нафас олиш тизими (ўпка, бронхлар, трахея, ҳиқилдоқ) касалликларини ташхислаш ва даволаш билан шуғулланувчи шифокор.

Гематолог – қон таркиби, унинг хусусиятлари, қон ишлаб чиқариш аъзолари касалликларини даволовчи шифокор.

Педиатр – болалар касалликлари мутахассиси.

Неонатолог – янги туғилган чақалоқлар касалликлари билан шуғулланувчи мутахассис.

Травматолог – одам танасига етувчи турли жароҳат ва шикастланишларни даволовчи мутахассис.

Венеролог – таносил аъзолари касалликларини даволовчи шифокор.

Анестезиолог – оғриқсизлантирувчи; наркоз (умумий оғриқсизлантирувчи) ва маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларни қўлловчи мутахассис. Оғриқ йўқотувчи моддани қон томирига юбориб, сезгини вақтинча йўқотади.

Апитерапевт – асалари заҳри ва унинг препаратлари билан даволовчи мутахассис.

Гирудотерапевт – касалликларни даволашда тиббиёт зулукларидан фойдаланувчи мутахассис.

Инфекционист – юқумли касалликларни даволовчи мутахассис; организмга бактериялар, бир ҳужайрали организмлар ва гижжалар кириши билан кечувчи касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор.

Дефектолог – турли камчилиги бўлган болалар: кар, кўр, соқов, дудуқ, ақлий ривожланишдан орқада қолган, шунингдек, марказий асаб тизими касалликлари натижасида хулқида етишмовчилиги бўлган болаларнинг ривожланиши ва тарбияси билан шуғулланувчи мутахассис.

Нарколог – алкоголизм, кашандалик, токсикомания (айрим заҳарли моддаларга мойил бўлиб қолиш) билан оғриган беморларни даволовчи мутахассис.

Натуротерапевт, фитотерапевт – доривор ўсимликлардан фойдаланиб, касалликларни даволовчи мутахассис.

Нейрохирург – асаб тизими касалликларини жарроҳлик йўли билан даволовчи мутахассис.

Репродуктолог – аёллар ва эркаклардаги репродуктив тизим касалликлари ва муаммолари (бепуштлик, ҳомила тушиши, сунъий уруғлантириш) билан шуғулланувчи шифокор.

Сурдолог – карлик ва унинг оқибатларини даволовчи мутахассис.

Флеболог – вена томирлари касалликлари билан шуғулланувчи мутахассис.

Эндоскопист – ковак, ичи бўш аъзоларнинг ичини ёритувчи тузилмалар билан таъминланган оптик асбоблар ёрдамида текшириб, касалликка ташхис қўювчи шифокор.

Геронтолог – одам организмининг қариш жараёнини ўрганувчи ва қарилик билан боғлиқ касалликларни даволовчи мутахассис.

Лактолог – сут безида сут ҳосил бўлиши билан боғлиқ муаммолар билан шуғулланувчи аёллар шифокори.

Манба: “Қашқадарё” газетаси.

'ҚАЙСИ КАСАЛЛИКНИ ҚАЙСИ МУТАХАССИС ДАВОЛАЙДИ?' 11 комментариев

    li class="comment even thread-even depth-1 parent" id="comment-124">

    20.03.2015 @ 21:36

    Assalomaleykum. Izoh qoldirishimdan maqsad doktorlar oyim infarkt bolib qolganlarini aytishdi va men bu kasallik haqida toliq bilmoqchiman. Bu kasallikni batamom davolasa boladimi? Nima qlsam oyim butunlay tuzalib ketadlar?

      li class="comment byuser comment-author-abror bypostauthor odd alt depth-2" id="comment-125">

      23.03.2015 @ 01:51

      Миокард инфарктида юрак мушакларининг маълум бир қисмида қон айланиши бузилади ва касаллик кўпинча бирданига бошланади. Бу касалликнинг келиб чиқишига гипертония, қандли диабет, семириб кетиш, кам ҳаракат қилиш, кашандалик, руҳий кечинмалар каби омиллакр сабаб бўлади. Миокард инфарктида юрак устида кучли оғриқ, жизиллаб ачишиш ва ҳатто куяётгандай сезгилар пайдо бўлади. Баъзан оғриқ ниҳоятда кучли бўлиб, бемор қусиши ва ҳушидан кетиши мумкин. Бундай беморлар инфарктдан олдин кўпинча бир неча йил ёки бир неча ой давомида стенокардия билан оғриб юрган бўладилар. Инфаркт ниҳоятда эҳтиётлик ва қунт билан даволаниши зарур бўлган оғир касалликдир.

    li class="comment even thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-240">

    21.08.2015 @ 00:28

    Salom… izoh qoldirishimdan maqsad menda gemoroy borligini sezdim.. Bir hafta oldin anal teshigim atrofi qichisha boshladi… 2 kundan ber anal teshigim atrofida shishmalar paydo buldi va harakatlangan paytim ogriyapti va ora orada kam kamdan qon kelayapti…. men stulda utirib kub vaqtimni utkazaman kuniga 8_10 soat balki shundan menda bu kasallik paydo bulgandir ….agar uyda davolanish yullari bulsa ayting iltimos sababi doktorga borishdan va atrofdagilardan uyalayapman…. yoshim 20mada uzim boks bn shugullanaman … Qushimchalarim shu javob un oldindan rahmat

    li class="comment odd alt thread-even depth-1" id="comment-375">

    10.03.2016 @ 15:48

    Yoshim 21 da boyim 180 sm lekin vaznim 55 kg halos menimcha bu yigit kishi un nihoyatda past korsatkich genetik tamonga kelsak ona tamondan barcha qarindoshlarim vazni normada lekin otam tomondan hususan otam ham vazni kam wunga menvazin olishim mumkinmi? Buni un tabbiy vazn olish usullari bormi? Har hil turdagi botqa (protain)lar istemol qilish salomatlikka tasiri qanday? Negadir men ichki azolar normal holatda vazin oliw un iwlayotganligini biliwim un kimga murojaat qilishim kerak? Javob un katta rahmat

    li class="comment even thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-383">

    11.03.2016 @ 22:08

    Ассалому алекум хурматли шифокорлар. Менинг бошим тез тез огрийди. Хар ой Хайз келганда хам бошим каттик огрийди. Бошим нимага тез тез огриши сабабларини билолмаябман. Кайси шифокорга учирашиб даволатишни хам билолмаябман.Илтимос йордам ва маслахатларгизни берсагизлар..

    li class="comment odd alt thread-even depth-1" id="comment-405">

    05.04.2016 @ 20:31

    Asalomu alaykum izox qoldirishimdan maqsad. Meni anchadan biri ertalab turganimda kindigimni atrofi og’rib turadi 15-20 daqiqacha kiyin yuqoladi likin istagan payt kindik atrofini bosib kursa og’riydi xudi qotiqdik tuyuladi ichim qotgan xojatga 3-4 kunda birmarta boraman borganda xam yozilishga qiynalaman.bir nicha oy avval uzi ga va zont yutgani borgandim ammo oshqozonda qizarish utda esa shamollash dib dorilar qabul qilagandim likin foydasini bilmadim ung qovirg’amni oldi og’rib turadi likin u og’riqa xam uxshamaydi nimadir niqtabturgandik buladi har harzamon ovqatdan kiyin 30 daqiqa yoki 1 soatlardan kiyin qorin ishibkitadi birxilpaytlari ovqat yimasamxam birdan qorin ishgancha xudi oshqozonda toshbordik nimadir tortayotgandik buladi ishtaxam buzulgani yuq ammo faqat bir xilpayt yaxshi birxilpayt ertalab qorinim damlagancha uyqudan turaman hichnarsa yigim kilmaydi . Boshimxam kup og’riydi kupincha ertalab og’rib turadi boshimnixam tekshrtirtirganman likin hichnarsa chiqmagan sitramon trimol dori vositalaridan 7-8 oydan biri qabulqilaman shularga qarshi hich davo topolmayapman iltimos yordam birsangiz hich shifo topmayapman nimaqilishnixam bilmayapman…javob uchun oldindan raxmat

    li class="comment even thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-406">

    05.04.2016 @ 20:46

    Asalomu alaykum izox qoldirishimdan maqsad. Meni anchadan biri ertalab turganimda kindigimni atrofi og’rib turadi 15-20 daqiqacha kiyin yuqoladi likin istagan payt kindik atrofini bosib kursa og’riydi xudi qotiqdik tuyuladi ichim qotgan xojatga 3-4 kunda birmarta boraman borganda xam yozilishga qiynalaman.bir nicha oy avval uzi ga va zont yutgani borgandim ammo oshqozonda qizarish utda esa shamollash dib dorilar qabul qilagandim likin foydasini bilmadim ung qovirg’amni oldi og’rib turadi likin u og’riqa xam uxshamaydi nimadir niqtabturgandik buladi har harzamon ovqatdan kiyin 30 daqiqa yoki 1 soatlardan kiyin qorin ishibkitadi birxilpaytlari ovqat yimasamxam birdan qorin ishgancha xudi oshqozonda toshbordik nimadir tortayotgandik buladi ishtaxam buzulgani yuq ammo faqat bir xilpayt yaxshi birxilpayt ertalab qorinim damlagancha uyqudan turaman hichnarsa yigim kilmaydi . Boshimxam kup og’riydi kupincha ertalab og’rib turadi boshimnixam tekshrtirtirganman likin hichnarsa chiqmagan sitramon trimol dori vositalaridan 7-8 oydan biri qabulqilaman shularga qarshi hich davo topolmayapman iltimos yordam birsangiz hich shifo topmayapman nimaqilishnixam bilmayapman…javob uchun oldindan raxmat

    li class="comment odd alt thread-even depth-1" id="comment-1151">

    09.12.2016 @ 07:47

    Ассалому алайкум, синглимни йўғон ичак яраси безовта қилади. Ҳозирда 2-гуруҳ ногирони. Ҳар 6 ойда тиббий кўрикдан сўнг касаллик қаттиқ безовта қиляпти. Йўғон ичакдан қон кетиш бошланиб, иссиғи 38-39 градусдан тушмаяпти. Вилоят проктология бўлимида даволаниб келмоқда, лекин яра тузалмаяпти. Бу касалликни даволаса бўладими? Синглим тузалиши учун нима қилишим керак?

    li class="comment even thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-1221">

    24.12.2016 @ 14:22

    Assalom alaykum mani jigar serrozi taloq ut pufakda tosh kassaliklari bezota qiladi shunga siz bilan uchrashib davolanmoqchiman klinikangiz qayerda joylashgan qachon borib uchrasam buladi

    li class="comment odd alt thread-even depth-1" id="comment-1366">

    01.02.2017 @ 20:54

    Assalomualeykum. Mani burnimda 5. 6 yilladan beri qiyshayish bovotti sababini bilmiman oldin sinmagan hich qanaqa shkastlanish bomagan. Buni sababi nima va qaysi wifokorga uchrawim kerak ? Yoshim 21 da . oldindan rahmat

    li class="comment even thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-3058">

    03.07.2017 @ 11:19

    Ассалому алайкум изох сабаби мани аями кул оек бугимлари ва юзлари шишяпти кайси мутахасисларга курсатсак тугри булади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2017 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!