TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Қалқонсимон без ва аёл саломатлиги

Қалқонсимон без капалак кўринишида бўлиб, оғирлиги атиги 15-20 граммдир. У муҳим эндокрин без бўлиб, ўзида йод сақловчи гормонлар – тироксин ва трийодтиронин ишлаб чиқаради.

Қалқонсимон без фаолиятининг кучайиши гипертиреоз, сусайиши эса гипотиреоз деб аталади. Ушбу без фаолиятининг бузилиши аёлнинг репродуктив саломатлигига таъсир кўрсатмай қолмайди. Масалан, гипотиреозда гипофиз бези ажратадиган пролактин гормони кўпайиб, ўз навбатида тухумдонлар иши издан чиқади, фолликула етилиши сусаяди. Гипотиреозга чалинган аёл ҳомиладор бўлган тақдирда ҳам, унда ҳомила тушиши хавфи катта бўлади.

Қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши туғмайдиган ёшдаги аёллар учун ҳам хавфли, бунинг натижасида турли гинекологик хасталиклар (миома, киста) келиб чиқиш эҳтимоли бор.

Маҳмуда Имомқулова, олий тоифали гинеколог

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2017 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!