TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Қизлари туғруқхонада алмашиб қолган икки оила қарийб 2 миллион евро олди

Франция суди туғруқхонада қизлари алмашиб қолган икки оила учун 1,88 миллион евро ундиришга қарор қилди.

Манон ва Мелани исмли қизлар 1994 йилнинг июлида туғилган. Манон ўн ёшга тўлганида отаси генетик экспертиза ўтказилишини истаб қолди, чунки қиз унга умуман ўхшамасди. ДНК текшируви чиндан ҳам қиз унинг фарзанди эмаслигини кўрсатди, устига-устак, Маноннинг онаси ҳам бегона экани маълум бўлди.

Ҳайратга тушган эр-хотин ўз қизларини қидиришни бошлади. Аниқланишича, туғруқхонада икки қиз ва бир ўғил чақалоқ ёнма-ён ётқизилган, ўшанда Манон ва Мелани алмашиб қолган.

Шундан сўнг оилалар Канн шаҳридаги клиниканинг икки акушер-гинекологи, икки педиатри ва ҳамширасини судга берди. Маноннинг оиласи товон пули сифатида 5,4 миллион, Меланининг оиласи эса 6,9 миллион евро талаб қилди. Лекин суд бу сумма жуда катта деган хулосага келди.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!