TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ҚОРА ЗИРАНИНГ ФОЙДАСИ

Иммунитетни мустаҳкамлаш, буйрак ва ўт пуфагида тошларни майдалаш учун: 0,5 стакан майдаланган қора зира, 1 стакан асал, 0,5 стакан майдаланган занжабил илдизи (ёки саримсоқ)ни аралаштириб, эрталаб наҳорга 1 чой қошиқдан ичилади.

Ошқозон-ичак йўли касалликларида: 3 ош қошиқ майдаланган қора зира, 2 ош қошиқ майдаланган қизилмия илдизи, 1 ош қошиқ майдаланган арпабодиён (анис) уруғини аралаштириб, чой каби дамланг. Таъбга кўра асал қўшиш мумкин.

Уйқусизлик, невроз, стрессда: 1 чой қошиқ майдаланган қора зира уруғига бир стакан иссиқ сут қуйиб, 30 дақиқа дам едиринг. Уйқуга ётишдан олдин қултумлаб ичасиз.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!