TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Ҳаддан ортиқ меҳнатсеварлик – жиддий муаммо

Психологлар ҳаддан ортиқ меҳнатсеварликнинг сабабларини аниқлашди, дея хабар беради «Рейтер» ахборот агентлиги.

Ўтказилган кенг миқёсли сўровномадан маълум бўлишича, ўта меҳнатсеварларнинг 80 фоизи доим биринчи бўлишни истаган кишилар экан. 40 фоизи эса ўз ишига руҳан қарам бўлиб қолганлардир, улар келгуси ҳаётларидан хавотир олишади, ишдан ҳайдалишдан қўрқиб яшашади.

Сўровномада қатнашганларнинг ярмидан кўпи турмуш қурмаган экан, иш улар учун катта овунчоқдир. Ўта меҳнатсеварларнинг деярли 20 фоизи ўзини омадсиз санайди, ҳожати бўлмаса-да, улар бошқалар ва ўзларига ҳеч кимдан қолишмасликларини кўрсатишга уринишади.

Психологларнинг фикрича, ҳаддан ортиқ меҳнатсеварлик нафақат кишининг руҳий, балки жисмоний саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун мутахассисга мурожаат қилиб, бу ҳолатнинг сабабларини аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Ҳар нарсада меъёр бўлган яхши-да!

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!