TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

“Ҳаёт коди” “қисмат ёзиғи”ми?!

Европанинг бир қатор мамлакатлари олимлари инсон умри борасида ниҳоят якдил фикрга келишди. Узоқ кузатувлар ва тадқиқотлар натижасида аниқланишича, одамзод қанча ҳатти-ҳаракат қилсада, ўзи учун хос белгиланган яъни дастурлаштирилган умр муддатини ўташга маҳкум экан.

 Геронтолог олимлар бу ҳолатни “кодлаштирилган ҳаёт” дея аташмоқда. Соғлом ҳаёт тарзи, тўғри овқатланиш, турли муолажалар қабул қилиш кабиларнинг барчаси кони фойда бўлса-да, бу дастурни кескин ўзгартиришга қодир эмас экан. Шу боис, олимлар умрни беҳад узайтиришга ундовчи турли тавсиялар мажмуаларига ружу қўйишда ҳам чек-чегара бўлиши лозимлигини таъкидлашмоқда. Бу борада Шарқ алломаларининг “кечмишнинг барчаси тақдирдан” нақлига амал қилиниши мақсадга мувофиқлигида ниҳоят ўз якдил тасдиғини топди.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!