TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Ҳомиладорликка тайёрланиш

Ҳомиладорлик даврида ривожланадиган асоратларнинг аксарият қисмини тўғри тайёргарлик кўриш билан тўхтатиш мумкинлиги исботланган. Айниқса, етишмаётган витаминларни тўлдириш, кўрикдан ўтиш, эҳтимоли бўлган касалликка, ҳолатига, ўзига юқтирувчанлигига ташхис қўйиш ва уларни тузатишларни айтиб ўтиш мумкин.

Зарарли таъсирлар олдиндан аниқланса, уларни буткул йўқотиш мумкин бўлган ҳолатлар бор: масалан, қизилчага қарши иммунитетнинг йўқлигини айтиш мумкин. Битта эмлаш орқали ушбу муаммо ҳақида унутиш мумкин, ҳомиладорлик вақтида ҳам ушбу дард ҳақида умуман эсламаслигингиз мумкин. Фақат эмлашдан сўнг ҳомиладор бўлишдан аввал 3 ой сақланиш кераклигини айтиб ўтишни истар эдик.

Акс ҳолда 9 ой стресс (қаттиқ ҳаяжон, руҳий зарба)да, доимий таҳлил, Худо асрасин, 50 % ҳолатда ҳомила нуқсонли бўлиш эҳтимоли бор бўлиб, шифокорлар ҳомилани олиб ташлашни тавсия этадилар.

Ҳомиладорликка тайёрланаётган вақтда 150 мкг калий йодид, ҳомиладорлик вақтида эса, 200 мкг калий йодид қабул қилиш ҳомиладор аёл ва чақалоқнинг йод танқислиги касаллиги муаммосининг ечими бўла олади (муддатдан илгари туғилиш ва юқори перинатал ўлимнинг ҳам олдини олади) шунингдек, ақлий заифликнинг олдини олади. ЖССТ маълумотига кўра, дунёда 20 млн киши йод танқислиги сабабли ақлий заиф бўлиб, бундай ҳолатни олдини олиш мумкин бўлган вазиятлардан биридир. Қалқонсимон безнинг фаолияти пасайишини ўз вақтида керакли миқдорда гормон қабул қилиш билан осон ҳал қилинади. Бу шунингдек, яширин, сурункали, олдин ташхис қўйилмаган инфекцияларга ҳам тегишлидир. Шамоллаш жараёнини даволаш аксарият ҳолларда сабаб бўладиган чала туғилиш ва ҳомиладорликнинг инфекциявий асоратининг олдини олиш имконини беради.

Буткул ҳал қилиб бўлмайдиган ҳолатлар бор, лекин уларга ҳомиладорликгача ташхис қўйиш ёрдамида даволовчи шифокор эҳтимоли мавжуд асоратларни олдиндан айтиб бериш, уларга тайёр туриш ва ўз вақтида уларни тузатиш чораларини кўриш имконини беради. Аёл кишининг айнан шундай йўл тутиши, яъни ҳомиладор бўлмасдан аввал дори-дармонларни қабул қилиши билан ҳомиладорлик даврида жиддий муаммоларнинг олдини олади.

Баъзан аёллар кўрикдан ўтишни ҳоҳламайдилар, буни уларни ҳеч нарса безовта қилмаётгани ва ўзларини яхши ҳис қилаётганлари билан изоҳлайдилар. Аммо ёмон тараф ҳам шундаки, ҳомиладор бўлмасдан аввал аёл ўзини яхши ҳис этади, уни кўп нарса безовта қилмайди, лекин айнан ҳомиладорлик даврида асоратларининг кўп қисми юзага чиқади. Ва улар фақат тахлил кўринишида намоён бўлиши ва аёлни буткул безовта қилмаслиги мумкин.

Масалан, бу ерда резус-факторга келиб чиқиши мумкин бўлган антитаналарни атиб ўтиш мумкин. Бунда резус-фактор манфий бўлган аёлларда, ҳомиланинг резус-фактори мусбат бўлган ҳолатни айтиб ўтиш мумкин. Бундаги антитаналарнинг пайдо бўлишини фақатгина тахлил орқали билиш мумкин.

Соғлом одамнинг шифокор ҳузурига боришининг нима ҳожати бор?

Кўриб турганингиздек, жиддий ва ҳавфли асоратларнинг олдини олиш жуда оддийдир. Айнан шунинг учун унга кўпинча эътибор берилмайди. Инсон руҳияти шунақаки, агар у шифокор ҳузурига бориб, ўз соғлиги ҳақида «лозим бўлганидек» ғамхўрлик қилса, замонавий мураккаб кўриклардан ўтиш ва номлари қийин бўлган янгидан-янги дори-дармонлар рўйхатини тузиб бериши керак деб тушунади.

Соғлом ҳаёт тарзи тушунчаси ҳозиргача кўпинча инсонда табассум уйғотади. Шифокор ҳузурига келиб: «Ҳа, доктор, буларнинг ҳаммаси тушунарли, лекин Сиз витаминлар, уйқу, тўғри овқатланиш, тўғри тартиб, тамаки чекишдан воз кечиш, компьютерда ишлашни чеклаш, оилада меъёрий муносабатда бўлишдан ташқари конкрет (аниқ, лўнда) нима маслаҳат бера оласиз?» Ваҳоланки, мана шулар-ку энг муҳим ишлар ахир?

Баъзилар кўрсатмаларга риоя қилмайди ва зарур моддалар етишмаган ҳолатда ҳомиладор бўладилар. Ҳомиладорлик даврида витамин қабул қилиш албатта муҳим, лекин ҳомила ривожланишининг дастлабки энг зарур ҳафталарида бу моддалар етишмаган бўлса, кейинчалик уларни қабул қилиш орқали ривожланган асоратни четлаштиришга ёрдам бермайди.

Даволаниш доим касалликнинг олдини олишдан орқада қолади. Ҳали мавжуд бўлмаган касалликларнинг олдини олиш жуда осондир. Агар унга жиддий эътибор берилса, ҳақиқатан ҳам уларга учрамаслик мумкин. Мавжуд асоратни даволаш доим кечикади, унинг ривожланиш механизмидан орқада қолади.

Касалликни даволаш қийин, лекин олдини олиш осон. Шифокорлар аллақачон касалликнинг олдини олиш осонроқ эканини тушунган. Бу нисбатан сезиларли яхши натижаларга олиб келади ва бу нисбатан осонроқдир.

Интернетнинг роли

Бирор муаммо ҳақида билиш учун иш маълумот йиғишдан бошланади. Бугунги кунда катта ҳажмдаги маълумотларга тез фурсатда эга бўлиш манбаи бу — интернетдир. Айнан интернет маслаҳатлари бу босқичда ёрдам бериши мумкин: қаерга мурожаат қилиш керак, айнан нимани камайтириш керак, ўзини қандай тутиш керак, нима мумкин, нима мумкин эмас, ҳомиладорликка қандай тайёрланиш керак! Ҳомиладорликка тайёрланишда мавжуд жиддий касалликлардан ташқари интернет-маслаҳатчи ёрдам бера олади. Маълумот йиғиш, мақолаларни ўқиш, саволларга жавоблар, ўз саволларини бериш ҳисобига бир неча ҳафта мобайнида оилага тайёргарлик кўраётганлар бу саволлар бўйича мутахассис бўлиб қолади. Хусусан, бир хил муаммоли доимий форумлар — ҳамма ҳомиладорликка тайёрланаётганлар — ўзаро тажриба, фойдали маълумот ва далиллар билан алмашишади.

Шахсий даволовчи врач

Назарий билим йиғилганидан сўнг кейинги босқич келади — ўзининг шахсий режасини ишлаб чиқиш ва юзма-юз ўз шифокорини топиш. Чунки интернетда таҳлилни топшира олмайсиз ва Сизнинг ҳомиладорлигингизни кузатиб борадиган шифокор топишингиз керак. Ҳомиладорликка тайёргарлик кўриш ва ҳомиладорлик даврини назорати қилиш учун битта мутахассисга ишонганингиз маъқул.

Ишонч — бу шифокор ўз беморига ёрдам бера оладиган асосий омил бўлиб, бу ҳақида Гиппократ айтиб ўтган.

Албатта юзма-юз муомаланининг ўрнини интернет боса олмайди. Барча виртуал маслаҳатлар мавҳум (ноаниқ), чунки инсон ўзи ҳақида батафсил гапириб бера олиш имконига эга бўлмайди. Шифокорнинг биргина кўриги унга ундан кўра кўпроқ маълумотлар беради.

Қабулгача ҳал қилинадиган ва зарур бўлган саволлар бор. Яна интернет орқали муҳокама қилиб бўлмайдиган саволлар ҳам бўлади. Бу ҳолатда маслаҳатчи бундай саволларга жавоб бермаслиги билан нисбатан ҳақли бўлиб, бунинг учун Ҳомиладорлигингизни кузатадиган шифокорни ўзингиз танлаб, унинг қабулига келиш керак.

Ҳомиладорликка тайёргарлик алгоритми

  1.  Сизга — ҳомиладор ва кўкрак сути билан озиқлантирувчиларучун мўлжалланган поливитаминлар. Турмуш ўртоғингизга — сифатли поливитаминларнинг бири. Ҳар иккалангизга ҳам фолий кислотаси, ошқозонни безовта қилмаслиги учун овқат пайтида кунига 1 та таблеткадан 3 маҳал ичилади. Ҳомиладорлик давригача камида 6 ой илгари давомий қабул қилиш ҳомиланинг асаб найчаси ривожланишидаги нуқсонларни ва бошқа нуқсонларни кескин пасайтиради.
  2.  Жадвалингизни ўзгартиринг ва ҳомиладорликка тайёрланишдан олдин таътилга бориб келинг! Ҳомиладорлик даврида имкон қадар самолётда учиш ва иқлим алмаштириш тавсия қилинмайди!

2.0. Спермограмма. Режалаштириш даврида жуда ҳам зарур эмас. Ушбу тахлил патологик шаклларни аниқлашга имкон беради.

  1.  Стоматолог, терапевт, ЛОР кўригидан ўтиш (сурункали тонзиллит, пиелонефритни даволатиш).
  2.  Гинеколог кўригидан ўтиш.
  3.  Ҳар иккингизнинг ҳам қон гуруҳи, резус-фактори.

Агар аёл кишида мусбат резус-фактор бўлса, муаммо йўқ.

Агар аёл кишида манфий резус-фактор бўлса — резус-факторга қарши бўлган антитаналарни текшириш учун тахлил қилиниши керак (эркак кишининг манфий бўлса ҳам).

Агар антитаналарни аниқлаш бўйича тахлил мусбат (положительный) чиқса, бундай вақтда ҳомиладорлик вақтинча мумкин эмас, коррекция талаб қилинади.

Агар антитаналарга қарши тахлил манфий (отрицательный) бўлса, бу тахлилни ҳомила 8 ойлик бўлгунича ҳар бир ойда ушбу тахлил бир марта такрорлаб турилиши керак.

Аёлнинг қон гуруҳи 1 гуруҳ ва эркак кишиники бошқа гуруҳ бўлса, қон гуруҳи тўғри келмаслиги мумкин. Резус-факторга қарши антитана учун тахлил бўлганидек, гуруҳий антитанага тахлил топшириш ҳам ҳомиланинг 8 ҳафталигидан бошлаб бир ойда бир марта топширилиши керак.

  1.  TORCH-комплекс. Қизилча, токсоплазма, герпес, ЦМВ, хламидия-миқдорий тахлил (титрли).
  2.  Инфекциялар тахлили: оддий суртма (тахлил учун олиниб, ойнага суртилган юпқа қатлам), яширин инфекцияларга ҳар иккиси ҳам (эркак ва аёл) ПЦР топшириши.
  3.  Гормонлар — буйрак усти андрогенлари ва қалқонсимон без ҳолатини характерловчилар.
  4.  Гемостазиограмма, коагулограмма — қоннинг қуйилиши ҳақидаги бўйича тахлил.
  5.  Умумий қон тахлили (гемоглобин, эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар, СОЭ, рангли кўрсатгич, лейкоцит формула). Бармоқдан қон олдириш.
  6.  Пешобнинг умумий тахлили.

Ҳомиладорликка муваффақиятли тайёрланишнинг асосий гарови — буни машғулот, ишга айниқса муаммога айлантирмаслик керак.

Ҳар қандай ҳолатда фарзанднинг дунёга келиши инсон қўлида бўлмаган Мўъжиза. Шундай экан, унга мувофиқ муносабатда бўлиш керак. Охиригача даволанмаган асоратларингиз билан ҳомиладорлик даврингиздни турли ҳаёллар билан ўтказмаслик учун олдиндан тайёргарлик кўринг. Кейин хотиржам бўлиб, ўз Мўъжизангизни кутаверинг. Уни кимга, қачон ва қандай туғилишини ЎЗИ билади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!