TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

11 ёшида учта диплом олди

Сакраменто шаҳрида (АҚШ) яшовчи 11 ёшли Танишк Абрахам American River коллежини тамомлагани ҳақида биратўла учта диплом олди. У коллежда йил давомида математика, табиий фанлар ва хорижий тилларни ўрганди.

Абрахамнинг айтишича, билим олишга бўлган қизиқиши туфайли ана шундай муваффақиятга эришди. У келгусида Стэнфорд университетида ўқимоқчи, нияти – аввалига шифокор, кейин эса АҚШ президенти бўлиш.

Танишк Абрахам ўтган йили, яъни 10 ёшида ўрта мактабни битирганида оммавий ахборот воситаларининг эътиборига тушган эди. Уни шаҳодатнома олгани билан президент Барак Обама ҳам табриклади.

Танишкнинг ота-онаси асли ҳиндистонлик, отаси дастурий таъминот муҳандиси, онаси эса ветеринар бўлиб ишлайди. Бўладиган бола бошидан маълум, деганларидек, Абрахам 4 ёшидаёқ юқори интеллект коэффициентига эга кишиларни ўз атрофида бирлаштирган Mensa ташкилотига қабул қилинган эди. 7 ёшида эса Стэнфорд университетининг математика курсини тамомлади.

Танишкнинг 10 ёшли синглиси Тиара ҳам иқтидори билан ажралиб туради. У ҳам 4 ёшида Mensa аъзосига айланган.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!