TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

14 йил ичида ОИТСга чалинганлар сони 35 фоизга камайди

Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълум қилишича, 2000 йилдан буён Орттирилган иммун танқислиги синдромига чалиниш ҳолати 35 фоизга қисқарган. Бироқ ташкилот томонидан ушбу хасталик устидан узил‑кесил ғалаба қозониш учун сарф‑харажатлар миқдорини ошириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Жумладан, 2014 йилда ОИТСга чалиниш ҳолати икки миллионтага қадар қисқарган. 2000 йилда эса бу кўрсаткич 3,1 миллионтани ташкил этган эди. Инфекцияга чалиниш бўйича янги ҳолатлар дунёнинг 83 та мамлакатида кескин камайган ёки вазият нисбатан меъёрлашган.

Ушбу рақамлар ОИТСга буткул барҳам бериш учун ажратилувчи сарф‑харажатлар миқдорини ошириш тавсия қилинган БМТ ҳисоботида маълум қилинди.

 

Эфиопияда бўлиб ўтган глобал тараққиёт бўйича саммитда сўзга чиққан БМТ Бош котиби Пан Ги Мун инсоният ОИВ ва СПИТни тўлиқ йўқотиш мақсадида албатта эришиши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Айни пайтда эса сайёрамиздаги 15 миллиондан зиёдроқ бемор мазкур хасталикдан азият чекмоқда.

БМТ ҳисоботига кўра, 1996 йилда юқори фаолликка эга антиретровирусли даволаш амалиётининг жорий этилгани инсон иммун танқислиги вирусининг фаолли ва кенг тарқалишига самарали таъсир кўрсатди. Ушбу даво чораси гарчи хасталикни тўлиқ даволамаса ҳам, беморнинг кексаликка қадар ҳеч қандай жиддий муаммоларсиз ҳаёт кечиришига хизмат қилади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!