TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Ақл-идрок қуввати

Америкалик диетологлар  27 йил давомида 13 минг киши устида кузатув олиб боришди. Тадқиқотдан мақсад, парҳезлар ва ақлий фаолиятнинг бир-бирига боғлиқлигини ўрганиш эди. Кишилардаги диққат-эътибор, фаҳм-фаросат тезкорлиги ва эслаб қолиш салоҳиятлари кўзда тутилган ҳолда тест ўтказилган эди. Аниқланишича, мия учун энг яхши “озуқа” бу – кўкатлар ва карам экан. Айнан ушбу неъматлар таркибида витаминлар, антиоксидантлар ва фолий кислота кўп бўлиб, бу хотиранинг пасайиши ва Алцгеймер(паришонхотирлик) хасталиги ривожланишининг олдини олишда беназир воситалардан ҳисобланади. Зеро, табибларнинг табиби бўлган зот дастурхонда кўкатлар бўлишининг серҳикмат эканлигини мозийдаёқ уқтирганлиги бежиз эмас.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!