TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

АРПАБОДИЁН ВА ТУЯТОВОНЛИ МУОЛАЖА

Арпабодиён (анис) нафас йўлларини даволашда қадрли ўсимлик ҳисобланади. Унинг меваси таркибидаги анетол бронхлар шиллиқ қаватига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади ва нафас аъзолари функциясини кучайтиради. Арпабодион мойи ларингит, трахеитда буюрилади. У бронхиал шиллиқ ажралиши ва балғам кўчишини оширади.

Бронхитда 1 ош қошиқ илиқ сувга 2-3 томчи арпабодион мойини томизиб, ҳар 4-5 соатда ичиб турилади.

Туятовон (мать-и-мачеха) қадимги тиббий рисолаларда нафас йўллари касалликларида қўлланилувчи шифобахш ўсимлик сифатида таърифланган. Унинг барги таркибида гликозид бўлиб, у нафаснинг ички ва ташқи ҳужайраларини яхшилайди. Халқ табобатида туятовон яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи восита сифатида ишлатилади. Чунки баргидаги шиллиқ бурун-ҳалқум ва ҳиқилдоқ деворларини ўраб олади.

Қайнатма тайёрлаш учун 5 г қуритилган туятовон баргини олиб, устидан бир стакан қайноқ сув қуйинг ва 15 дақиқа дам едиринг. Сўнг сузиб, кунига 4 маҳал бир ош қошиқ ичиб турасиз.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!