TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

АЖИНГА ҚАРШИ НИҚОБ

Ниқоб учун асалари муми, асал ва пиёз суви керак бўлади.

Бир неча бўлак асалари мумини эритинг, сўнг унга 2 ош қошиқ пиёз суви ва 1 ош қошиқ асал қўшинг. Ҳаммасини аралаштириб, совимасидан юзингизга суртинг. 10-15 дақиқа турганидан сўнг уни артиб олинг. Бунинг учун сувга ёки бирорта гиёҳ қайнатмасига намланган пахтадан фойдалансангиз бўлади.

Асалари муми терини аъло даражада озиқлантириб, майин ва юмшоқ қилади. Агар ҳақиқий асалари мумини топишга қийналсангиз, ниқобни усиз ҳам тайёрласангиз бўлади. Бунинг учун пиёз сувини асал билан аралаштиринг ва қуюқ масса ҳолатига келтиринг. Агар тери ёғли бўлса, унга битта тухум оқини, мабодо қуруқ бўлса, унда сариғини қўшсангиз бўлади. Муолажа вақтида кўз ачимаслиги ва ёшланмаслиги учун унинг устига дорихона мойчечагининг қайнатмасига ёки чойли дамламага намланган пахтани қўйинг.

Тери қариши профилактикаси учун пиёзли ниқобни йилига бир неча маротаба кун ора 10-12 та муолажадан қилинг.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!