TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

БМТ: Ҳиндистон аҳоли сони бўйича Хитойдан ўзиб кетади

БМТ мутахассисларининг фикрича, 2028 йилдан кейин Ҳиндистон аҳоли сони бўйича Хитойдан ўзиб кетиши мумкин. Айни пайтда сайёрамиз аҳолиси 7,2 миллиардни ташкил этмоқда, 2050 йилга бориб эса 9,6 миллиардга етади.

Ер аҳолиси аввал тахмин қилинганидан тезроқ кўпаймоқда. Аҳоли сонининг ўсиши асосан ривожланаётган давлатларда, хусусан Африка қитъасида кузатиляпти. Ҳозир дунёдаги энг кам ривожланган 49 давлатнинг аҳолиси 900 миллионга тенг, 2050 йилда эса бу рақам 1,8 миллиардга етиши кутилмоқда.

Ривожланаётган йирик давлатлар – Хитой, Ҳиндистон ва Бразилияда бир аёлга тўғри келадиган ўртача бола сони қисқармоқда, бироқ Нигерия, Нигер, Эфиопия ва Угандада эса бунинг акси.

Асримиз ўрталарида Нигерия аҳолиси сони америкаликлар сонига, келгуси аср бошларида Хитой аҳолиси сонига етиб қолади.

2030 йилдан кейин Хитой аҳолиси сонининг камайиши тахмин қилинмоқда.

БМТ мутахассислари 233 мамлакатдаги демографик вазиятни ўргангач, ана шундай хулосаларга келишди.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!