TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Болалар хонаси қандай бўлиши керак?

Имкон бор ерда болалар учун алоҳида ёруғ, офтоб тушадиган хона ажратилади. Уни болалар ёшига қараб жиҳозланади. Болаларнинг серҳаракатлиги инобатга олиниб, уларнинг ўйинига кенгроқ жой ажратилади. Бу хонада ортиқча нарсалар бўлмагани маъқул. Кундузи йиғиштириб қўйиладиган каравотлар қўйилса, хона яна ҳам кенг бўлиб, болалар бемалол ўйнашига шароит яратилади. Фарзандларнинг ёши, жинсига қараб аксарият оталар болалар хонасига мос икки қаватли каравот ёки ром олдига йиғма стол ясаб ёки бурчакни болаларнинг дарс тайёрлашига мос қилиб учбурчак стол ясаб берадилар. Хонани жиҳозлашда болаларнинг ўзлари иштирок этсалар яна ҳам чиройли бўлади.

Ўсмирларнинг хонаси ўзларига мос қилиб жиҳозланади. Уларнинг дарс тайёрлаши учун ёзув столи, секретерлардан фойдаланса бўлади. Кичик ешдаги мактаб ўқувчилари учун парта шаклидаги кичик столчалар яхши бўлади. Ёзув столи дераза яқинига қўйилса, дарс тайёрлаш, расм чизиш, китоб ўқиш учун қулай.

Болалар хонаси анъанавий болалар мебели билан жиҳозланиши мумкин. Диван-каравотдан ташқари китоб, кийим-кечак, ўйин-чоқлар сақланадиган шкаф қўйиш лозим. Болалар хонасига кичик ёшдаги болалар учун кичик ҳажмли спорт анжомлари, масалан, деворга нарвонча ўрнатиш мумкин. Болалар хонаси ёрқин, қувноқ кайфият яратадиган бўлиши учун улар ёшига мос рангли плакатлар, географик хариталар, тақвимлар, фотосуратлар билан безалса яна ҳам яхши.

Манба: Хотин-қизлар энциклопедияси

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!