TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Болажонлар шўрваси

Кўпинча болаларни «катталар»нинг овқати билан озиқлантирамиз. Аслида болаларга осон ҳазм бўладиган енгил ва юмшоқ таомлар зарур.

Шунинг учун ҳар сафар бир нималарни ўйлаб топишга тўғри келади. Айниқса, шўрваларни тўғри тайёрлаш керак. Бу борада гречихали сутли шўрва дастурхонимиз кўрки ҳисобланади. Бунинг учун жуда оддий таркибий қисмлар зарур. Уни тайёрлаш учун ортиқча уринишга ҳам тўғри келмайди. Энг муҳими, болаларга жуда манзур келади. Уни, ҳатто, катта ёшдагилар ҳам жон деб тановул қилишади.

Мазали шўрвани тайёрлаш учун бир стакан гречихага икки стакан сув қуйиб, бир оз туз сепинг ва паст оловда қайнатинг. Сув буғланиб чиқиб кетиши зарур. Буни кечаси тайёрлашни одат қилсангиз, вақтингиз тежалганини пайқайсиз.

Эрталаб шўрвани тайёрлайсиз: ёрмани иситилган сутда қайнатиб, бир қошиқ сариёғ қўшасиз.

Ширинтомоқларга келсак, уларнинг шўрвасига озроқ қуруқ мевалар (баргак, майиз, туршак) қўшинг. Бундай шўрва нонуштага ҳам, тушликка ҳам тўғри келаверади.

Шўрванинг таркибий қисми ҳам сизни қувонтирмасдан қолмайди. Гречиха нафақат гемоглобинни меъёрда сақлашга ёрдам беради, балки унинг таркибида витаминлар, кальций, йод жуда кўп. Сутнинг болаларга фойдаси тўғрисида билмайдиган ота-она топилмаса керак. Шундай экан, сут ва гречиханинг омухтаси болажонга турган-битгани фойда келтиради.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!