TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Буйракнинг беморлиги (2-мақола)

Пешобни текшириш муҳим!

Пиелонефрит буйрак жомининг яллиғланишидир. Бу дард асосан буйрак тўқимасига микроблар киришидан пайдо бўлади. Микроблар уретрит ёки циститга чалинган беморнинг сийдик найи бўйлаб юқорига кўтарилади. Ёки танада яллиғланган жойлар бўлганда (масалан, ангина, тонзиллит, тишлар чириши натижасида) инфекция қон томирларидан бориб буйракка киради.

Эт увишиши, тираб-қақшаш, тана ҳароратининг кескин кўтарилиши, қаттиқ терлаш, белнинг бир томонида ёки умуртқа поғонасининг икки ёнида оғриқ туриши, кўнгил айнаши, қайт қилиш, оғиз қуриши, мушакларнинг безиллаб оғриши сингари нохуш ҳолатлар пиелонефритга хос белгилар саналади. Бунда беморнинг буйрагидан сийдик ажралиши қийинлашади. Пешоб текширилганда унда лейкоцитлар ва микроблар кўплиги аниқланади.

Шуни айтиш керакки, сурункали пиелонефрит йиллар давомида ҳеч қандай белгисиз кечиши ҳам мумкин, у фақат сийдикни текшириш йўли билангина аниқланади. Белнинг бир оз оғриб туриши, сал иситма чиқиши ва бош оғриғи унчалик кучли бўлмагани учун бемор дўхтирга кўринмасдан юраверади. Лекин сурункали пиелонефрит вақти-вақти билан кучайиб боради, бунда, албатта, тегишли муолажа олиш зарур. Акс ҳолда буйракнинг сийдик ажратиш функцияси ўзгаради, буйрак тўқимаси иши ҳам аста-секин издан чиқади. Натижада тана азотли чиқиндилар билан заҳарланади.

Айтиш лозимки, пиелонефритни даволашда фақат шифокор буюурганидек овқатланиш, муҳими тузни камроқ истеъмол қилиш керак. Буйрак ҳасталигига чалинган беморлар оғир жисмоний меҳнатдан, қаттиқ совқотиш ва ўта асабийлашишдан ўзларини эҳтиётлашлари керак.

Давоми бор…

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!