TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Чала туғилган бола (1-мақола)

Одатда вақтидан аввал, ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасидан 36-ҳафтасигача туғилган бола чала туғилган бола дейилади. Вазни 1000 граммдан 2500 граммгача, бўйи 45 см.гача бўлади. Чала туғилган боланинг мушаклари заиф, айниқса тери ости ёғ қавати деярли йўқ, шунинг учун териси бужмайган, қаримсиқ кўринади. Тана тузилиши ҳам номутаносиб, боши танасига нисбатан анча катта, калла суяги чоклари, лиқилдоғи кенг, қўллари ингичка ва узун, бўйни қисқа, оёклари ингичка ва калта. Киндик ҳалқаси пастга тортилган, қулоклари юмшоқ, бошига ёпишган, тирноқлари калта, бармоқ учларига етмаган, териси юпқа, шаффоф, тўқ қизил тусда, бужмайган, танаси майин тук билан қопланган. Қиз болаларда катта жинсий лаблар яхши ривожланмагани учун жинсий тешик очиқ, ўғил болаларда эса тухумлари ёрғоққа тушмаган бўлади. Кўз қорачиқлари кўпинча оқиш парда билан қоплангандай. Бу белгилар, албатта, ҳамма чала туғилган болада бўлавермайди. Бу унинг чала туғилиш даражасига ҳам боғлиқ.

Ташқи белгилардан ташқари, чала туғилтан боланинг ички аъзолари ва системалари, айниқса, марказий нерв системаси яхши такомил топмаган бўлади. Шунинг учун у ланж, уйқусираган бўлиб, заиф овоз билан йиғлайди. Кўпчилиги эмиш ва ҳатто ютишни ҳам билмайди. Тез-тез юзаки ва нотекис нафас олади. Бундай нафас олиш бола организмини кислород билан етарли таъминлай олмайди ва унинг аҳволини янада ёмонлаштиради. Чала туғилган бола гавда ҳароратини ҳам бир меъёрда сақлай олмайди, ҳаво совуқ бўлса унинг ҳарорати 35 даража ва ундан ҳам пастроқ, иссиқ ҳавода ёки уни иситиш учун грелка ва бошқа иситиш мосламалари қўйилса, иссиғи кўтарилиб кетиши ҳам мумкин. Бундай болаларни меъдаси кичик бўлиши ва ҳазм қилиш ширасининг кам ажралиши сабабли уларни боқиш ҳам анча қийин. Чала туғилган болалар етук туғилганларга нисбатан нимжон бўладилар, табиийки, уларни даволаш ҳам бир оз мушкул.

Давоми бор…

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2017 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!