TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

“Чекишни ташлашнинг осонгина йўли” асари муаллифи ҳақида

Аллен Карр 1934 йили Лондонда туғилган. Асли касби ҳисобчилик. 18 ёшидан чека бошлаб, 30 йил давомида ашаддий кашанда бўлган. 1983 йили чекишни батамом ташлади ва бу борада ўз усулини ишлаб чиқди. У чекишга қарши фаол курашчилардан бирига айланди, «Осон йўл» деб аталувчи халқаро клиникалар тармоғига асос солди. «Чекишни ташлашнинг осонгина йўли» китобидан таш­қари ичишни ташлаш ва озишга бағишланган асарлари ҳам бутун дунёда машҳур. «Чекишни ташлашнинг осонгина йўли» дун­ё­нинг йигирмадан ортиқ тилларига таржима қилинган. 

2006 йили шифокорлар Аллен Каррга ўпка саратонига чалинганини, 9 ой умри қолганини айтишди. «Бундан 23 йил муқаддам, охирги сигаретамни чекканимда ўзимни дунёдаги энг бахтиёр одам деб ҳис қилгандим, – деди у шифокорларга жавобан. – Мен ҳали ҳам бахтлиман!»

Аллен Карр 2006 йилнинг 29 ноябрида вафот этди.  
Давоми

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!