Notice: Undefined variable: typename in /var/www/vhosts/tib.uz/httpdocs/inc/user/contentmore.inc.php on line 5

Notice: Undefined variable: languages in /var/www/vhosts/tib.uz/httpdocs/index.php on line 83

Notice: Undefined variable: lang2 in /var/www/vhosts/tib.uz/httpdocs/index.php on line 84

Notice: Undefined variable: langs in /var/www/vhosts/tib.uz/httpdocs/index.php on line 86

Notice: Undefined variable: language in /var/www/vhosts/tib.uz/httpdocs/index.php on line 87
.:: Tib.uz :: ИММУНИТЕТ: ПАСАЙИШ ВА КЎТАРИЛИШЛАР Kirillcha -> Lotincha

Тиббий-маърифий, илмий-оммабоп сайт


Бизга савол йўллашди:

Ассалому алайкум! Ёшим 24 да. Ўқиётганим боис ҳали турмушга чиқмаганман. Бундай 4 йил олдин бачадонимда “киста” аниқланган. Шифокорлар ушбу ўсимтани қаттиқ шамоллаш оқибатида келиб чиққанини айтишди ва нур билан унинг ўсиши тўхтатилган. Даволанганимдан кейин менга сиз фарзанд кўролмайсиз дея ташхисларининг натижаларини баён этишди. Қандай маслаҳат берасизлар?

Жавобни кўриш...

Барчасини кўриш...

ИММУНИТЕТ: ПАСАЙИШ ВА КЎТАРИЛИШЛАР

Иммунитет икки хил бўлади: туғма ва орттирилган. Туғма иммунитет онадан болага сут орқали ўтади. Шу туфайли бола янги туғилган пайтида баъзи касалликлардан ҳимояланади. Орттирилган иммунитет эса одам улғайиб, юқумли касаллик билан биринчи марта касалланганда юзага келади. Бунда доимий иммунитет пайдо бўлади, яъни агар одам танасига касалликни чақирувчи ўша микроб тушса, одам касалланмайди. Тиббиётда одамни баъзи бир хавфли, муқаррар ўлимга олиб борадиган (масалан, дифтерия, қоқшол, қутуриш) касалликлардан ҳимоялаш мақсадида вакцинация, яъни эмлаш ишлари олиб борилади. Эмланган одамларда юқумли касалликни қўзғатувчилар касалликни келтириб чиқара олмайдилар, касаллик юзага келса ҳам енгил, одам учун хавф туғдирмайдиган даражада кечади. Янги туғилган гўдакка она сути билан барча касалликларга қарши иммунитет ўтмайди, шу сабабли болани ўз вақтида эмлаш муҳим аҳамиятга эга. Бола нимжон, кучсиз бўлса, эмлашни маълум муддатга кечиктириш мумкин.

Ҳар қандай касаллик ҳам иммунитетнинг етишмаслиги туфайли келиб чиқавермайди.

 

ЗАИФЛАШИШ САБАБЛАРИ

Экологиянинг ёмонлиги: сув, ҳаво, турли заҳарли воситаларни қишлоқ хўжалигида қўллаш, химиявий моддалар.

Овқатланиш: сифатсиз, сунъий, мудати ўтган маҳусолотлардан фойдаланиш. Ҳозирда саноат ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш ва узоқ сақланишини таъминлаш учун кимёвий моддалар – консервантлар қўшилади. Консервантлар ҳам иммунитетга салбий таъсир қилади. Таркибида кўп миқдорда шакар сақловчи маҳсулотлар иммунитетни пасайтириш хусусиятига эга. Очлик ва турли туман “парҳез”лар иммунитетни пасайтиради, семизлик эса иммунитетнинг сифатини бузади.

Витаминлар ва микроэлементлар етишмаслиги: рух ва селен микроэлементлари одам танасидаги ҳаётий муҳим жараёнларга жавобгар ҳисобланади. Бу элементларнинг камайиши сўзсиз иммунитетда акс этади. Витаминлар иммунитетнинг кучини оширади.

Антибиотиклар (зарарли микробларни ўлдирувчи дорилар). Немис олимлари, ҳар қандай антибиотик, ҳатто у ўз ўрнида қўлланилган бўлса-да, одам иммунитетини 65-70 фоизга пасайтиришини исботладилар. Шундай экан, “мустақил” даволаниш билан шуғулланманг, антибиотикларни ўз билганингизча қўлламанг, фақат шифокор маслаҳати билан иш тутинг.

Асабийлашиш, жисмоний ва ақлий зўриқишлар. Сурункали асабийлашиш нафақат сизни ҳолдан тойдиради, балки иммунитетга  ҳам зарба беради.

Вируслар, микроблар ва бактериялар. Буларнинг барчаси митти бўлиб, кўзимизга кўринмайди. Лекин улар одамни ҳолдан тойдирадиган даражагача олиб келади. Уларга қарши курашиш эса сизнинг қўлингизда.

Меъёрида ухламаслик. Уйқу ва тетиклик даврлари орасида мувозанат бузилиши ҳам иммунитет псайиб касаллик ривожига туртки бўлади. Ўрта ҳисобда 7-8 соатлик уйқу барча ёшлдагилар учун меъёр ҳисобланади.

ҚАНИ, КЎТАРДИК!

Витаминлар ва минераллар. Иммунитет учун энг муҳим витаминлар бу – А, В, С, D, E, PP. Қизил ва сариқ рангдаги барча сабзавотлар ўз таркибида витамин А ни сақлайди.

 

Витамин С нинг манбалари: қорағат (смородина), петрушка, лимон, наъматак меваси. Витамин В пистада, ёнғоқларда, гречкада, дуккакли маҳсулотларда, пишлоқда, қўзиқоринларда бўлади. Минераллардан: селен, рух, магний, кальций, темир, йод, марганецли маҳсулотларни истеъмол қилиш зарур. ўсимлик маҳсулотларида таркибида ушбу минералларни сақлаш бўйича дуккакли маҳсулотлар (мош, ловия, нўхат), ёнғоқлар, кунгабоқар пистаси, етакчилик қилади.

Овқатланиш. Тўлақонли оқсиллар: гўшт, балиқ, дуккакли маҳсулотлар.

Сабзавотлар ва мевалар: сабзи, карам, ловия, лавлаги, қизил қалампир, анор, кишмиш, туршак, олмалар, қизил узум, ёнғоқлар, пиёз.

Денгиз маҳсулотлари: денгиз карами

Калий сақловчи маҳсулотлар: картошка, ўрик, ёнғоқлар, гречка ва сули ёрмаси.

Қатиқ, сузма, кўк чой.

Чиниқиш. Сузиш, контраст душ (галма-гал иссиқ ва совуқ ҳароратли сувлардан фойдаланиш) қабул қилиш. Ушбу машғулотлардан кейин танани яхшилаб ишқалаб артишни ёддан чиқарманг.

Фаол ҳаёт тарзини олиб бориш. Гимнастика, югуриш, сузиш, тонгги сайр, умуман ҳаётингизни турли туман қилишга урининг.

 

ИММУНИТЕТНИ КУЧАЙТИРУВЧИ ЧОЙЛАР

- 3 дона арчилмаган олмани бўлак-бўлак қилган ҳолда 1 литр қайнаган сувга солинг ва 10 дақиқа давомида паст оловда қайнатинг. Сўнг, 30 дақиқа давомида тиндиринг. Таъбга кўра, асал қўшишингиз ёки чой сифатида ичишингиз мумкин.

- Апельсинли чой: 1 қисм апельсин пўстини 1 қисм қора чой ва 1/2 қисм лимон пўсти билан аралаштиринг. Сўнг, устига қайнаган сув қуйинг ва 5 дақиқа давомида тиндириб, ичинг

- Сараланган наъматакнинг қуритилган меваларини идишга солиб, устидан қайнаган сув қуйинг. 5 дақиқа давомида тиндириб, сўнгра истеъмол қилинг.

 

- Мойчечак гулининг япроқлари, тозаланиб ювилган қулупнай барглари билан аралаштириб, устига қайнаган сув қуйилади.

Аброр Машарипов тайёрлади.