TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

CУРУНКАЛИ ПРОСТАТИТ: ИККИНЧИ «ЮРАК»НИ АСРАНГ!

Простата безини бежизга «эркакнинг иккинчи юраги» деб аташмайди. Бу без уруғ ҳужайраларининг ҳужайраларининг ҳосил бўлишига туртки бериб, мояк фаолиятига катта таъкир кўрсатади. Умуман, жинсий ҳаётда простата безининг аҳамияти каттадир. У ишлаб чиқарадиган шира ҳосилалари асаб-мушак тармоғи ва руҳий фаолиятни рағбатлантиради, қон босимини кўтаради, жинсий майлни қўзғатади.

Простатит простата безининг яллиғланишидир. Ўз вақтида даволанмаса, турган гапки, сурункали турга ўтади. Сурункали простатит эркаклар орасида кўп учрайдиган касаллик ҳисобланади. Пала-партиш жинсий ҳаёт кечириш, кам ҳаракат турмуш тарзи, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, совқотиш кабилар простатит ривожланишининг асосий сабабчиларидир. Одатда сурункали простатит секинлик билан, клиник белгиларсиз ривожланади, простата бези секретининг ва кичик чаноқ доирасида қон айланишининг димланиши асосида яллиғланиш жарёни юзага келади. Аввал простата безининг қон томирлари кенгаяди, кейинчалик чандиқли-склеротик ўзгаришлар юзага келади, бунинг натижасида пешоб ажралиши бузилади, жинсий қобилият пасаяди, чарчоқ, асабийлашиш кузатилади.

Таснифланишга кўра, простатит инфекцион (юқумли) ва ноинфекцион (юқумли бўлмаган, простата безини озиқлантирувчи қон томирларини димланиши натижасида юзага келади) турларига бўлинади. Инфекцион простатит вақтида простата безига микроблар, вируслар, бактериялар, замбуруғлар тушади. Ноинфекцион простатит инфекция қўзғатувчиларисиз юзага келади. Бу касалликнинг бошланишига простата безида қон димланиши, кам ҳаракат турмуш тарзи, совқотиш сабаб бўлади.

Простатитни даволаш учун антибактериал терапия, физиотерапия, иммун тизимини мустаҳкамлаш ва ҳаёт тарзини ўзгартириш керак.

Эсингизда бўлсин!

— Простатитни келтириб чиқарувчи сабаблар турлича бўлиб, ягона сабабни қидириш ва уни даволаш учун қаратилган даво муолажалари кутилган натижага олиб келмайди. Касалликнинг клиник белгилари сезиларли бўлмаслиги мумкин, агар сизда чаноқ оралиғида оғриқ кузатилса, пешоб қилиш вақтида ёқимсиз сезгилар бўлса, сийдик йўлидан ажралишлар келса, албатта, уролог билан маслаҳатлашинг;

— простатит ташхиси комплекс тарзда қўйилади, чунки касаллик турини, кечиш босқичини, асоратларини ва даволаш усулини белгиловчи бошқа омилларни эътиборга олиш керак. Простатит клиникаси турли беморларда турлича бўлиши мумкин. Шунинг учун тўғри ташхисни фақат мутахассис-шифокор қўя олади;

— касаллик кечиши ўзига хос бўлганлиги учун даволаш муолажалари ҳам ўзига хос бўлади. Простатитнинг клиник кечиши бир хил эмас, баъзида касаллик қўзғалади, баъзида асоратлар юзага келади, баъзида яширин кечиши мумкин. Шу сабабдан доимий шифокор кузатуви керак бўлади;

— простатитни даволаш учун антибиотикни тўғри танлаш керак, уларнинг дозаси ва даволаш схемасини ҳар бир бемор учун индивидуал ҳолда танланади ва бу урогенитал микрофлорани аниқлагандан кейин амалга оширилади;

— инфекциядан қутулиш билангина простатитни даволаб бўлмайди. Простата безида қон димланишини ҳам тўғрилаш керак;

— простата безининг патологик ўзгаришлари ўзига хос ва турлича бўлганлиги учун ҳам уни даволовчи универсал дори воситаси йўқ. Шифокор сизга турли дори воситаларини ва ҳар хил даво муолажаларини тавсия қилиши мумкин;

— даволаш натижасида узоқ вақтли ремиссияга (сурункали касалликнинг босилиши) эришилган тақдирда ҳам, профилактик тарзда шифокор кўригидан ўтиб туринг, чунки касаллик қўзгаганда буни сиз сезмаслигингиз мумкин;

— бир неча шифокорлар маслаҳатини бир вақтда бажариш тўғри деган беморлар янглишадилар, чунки тўғри маслаҳатлар ҳам баъзида бир-бирига зид бўлиши мумкин. Шунинг учун касалликни бир шифокор маслаҳати асосида даволанг;

— жинсий ҳаёт тарзингизни нормаллаштиринг;

— даволаниш давомида спиртли ичимликларни истеъмол қилманг, улар простатитнинг провокатори ҳисобланади;

— тананинг совқотиши қиска вақт давомида бўлса ҳам, касалликнинг кучайишига олиб келади;

— жисмоний меҳнат ва спорт (сузиш ва велоспортдан ташқари) простатитни даволашга ижобий таъсир кўрсатади;

— сурункали ич қотиш простата безида қон айланишини бузади, простатитнинг кечишига ва давосига салбий таъсир кўрсатади;

— ўз вақтида аниқланган рецидив (касаллик қайталаниши) енгил даволанади, шифокорингиз тавсиясига ремиссия вақтида ҳам риоя қилинг.

'CУРУНКАЛИ ПРОСТАТИТ: ИККИНЧИ «ЮРАК»НИ АСРАНГ!' 3 комментария

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-264">

    21.10.2015 @ 01:05

    Уй шароитида простотитни даволаш мумкинми

    li class="comment odd alt thread-odd thread-alt depth-1" id="comment-582">

    21.05.2016 @ 13:31

    Bir tanishim olti yil oldin farzandli bo’lgan yoshi 23 da o’shandan buyon farzandli bo’lolmayapti shifkorga borsa qanaqadur ukol qilaman xomilador bo’lasan debdi. Xomilador bo’lolmayotganini sababi nimada

    li class="comment even thread-even depth-1" id="comment-603">

    29.05.2016 @ 06:08

    80 ёшга кирган эркакларни қовуғини даволаш,хажмини нормаллаштириш,сийдик босимини кучайтириш учун қандай дори воситалари,ёки даволаниш усулларидан фойдаланиш керак

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!