TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Донолар жимо ҳақида

— «Жимо баданни овқат учун тайёрлайди, шод қилади, ғазабни сўндиради, ёмон фикр ва савдойи васвасани, узоқ вақт жимо қилмай юриш сабабли юз берган мояк шишини қувади…»

Абу Али ибн Сино

— «Дардларнинг асосий сабаблари: кўп ейиш, ортиқча жимо билан машғул бўлиш, кўп гапириш ва кўп ухлаш, яъни камҳаракатликдир…

Луқмони Ҳаким

Билгинки, шаҳватни кесадиган нарсалар олтитадир. Биринчи — ғамнинг кўплиги, иккинчи — бўғимларнинг сустлиги, учинчи — қаттиқ чарчаш, тўртинчи — хунук манзарани кўриш, бешинчи — уруғ идишларидан баъзисининг бузилиши, олтинчи — жинсий олатнинг шамоллаши.

Абу Али ибн Сино 

Белни доимо маҳкам боғлаб юриш шаҳватни ҳаяжонга келтиради. Икки оёқни иссиқ тутиш эса жинсий алоқага ёрдам қилади, чунки у ҳаракатни баданнинг ташқи томонига ёяди. Отда юриш эрлик қувватини кучайтиради.

«Хавос-ул Ашё»

Жинсий алоқа асл иштиёқ туғилган пайт, қорин оч ҳам, тўқ ҳам бўлмай, бадан қизимай ҳам, совумай ҳам туриб, тан нам ҳам, қуруқ ҳам бўлмаган пайт, яъни кечанинг аввалида бўлиб, тонггача қувват яна тикланиб улгуриши лозим.

«Тиб қонунлари»

Мижозни суст қилиб, уруғга зарар етказадиган сабаблар: эрлик безидаги ва тухумдаги иллат, ҳаммомда кўп ўтириш ва кўп терлаш, камуйқулик, кўп қусиш ва сурги қилиш, остда ва ёнбошда туриб жинсий алоқа қилиш, аччиқ нарсаларни кўп ейиш, кўп оч ва ташна юришлардан иборат…

Луқмони Ҳаким 

Жинсий лаззат — ҳар қандай бошқа лаззатлардан ўта устундир. Жинсий муомала учун баҳор ва кузнинг мўътадил ҳавоси жуда қулай бўлиб, бу фаслларда руҳ яхши ҳолатда, қон эса кўп бўлади.

«Висол лаззати» 

Интим туйғулар сарчашмаси бўлган жинсий хилқат — муҳаббат чўққиси ва мурод-мақсадга етишиш бўлиб, қалб, ақл-идрок ҳамда вужуднинг жамланиб лаззат топишидан иборатдир.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!