TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Дори ўрнига табассум

Бизнинг кайфиятимиз – бутун вужуд ҳужайраларидаги ахбор узатувчилар (ташувчилар) – кимёвий трансмиттерлар деб аталувчи моддаларни ишлаб чиқарадиган безлар фаолиятига кучли таъсир кўрсатади. Бавария Фанлар академияси президенти, гигиена профессори, 73 ёшли Макс фон Петтенкоферни эслайлик. У 1882 йили 7 октябр куни Роберт Кох билан бўлган тортишув қизиғида «бутун полкни қириш»га етарли бўлган, вабо вибрионларини қўрқмасдан ичиб юбориб, тирик қолган эди. Аммо ўзининг қаҳрамонона ва айни маҳалда хатарли тажрибасидан эсон-омон қолган Петтенкофер ўз бошига тушажак қариб-қартайиш, куч-қувватдан қолиш даҳшатидан қўрқиб, 1901 йилнинг 28 октябр куни ўзини-ўзи отиб қўйди. Шундай қилиб, вабодан устун чиққан, Еврпопада биринчи гигиена институти раҳбари қўрқув балосига мағлуб бўлди.

Тиббиётда инсон умрини ниҳоят даражада қисқартириб юборадиган ҳиссий кечинмалар ҳам маълум. Людовик XIV нинг тарихчиси ва камергери, трагедия бўлими бўйича буюк уста бўлган Жан Расин бор-йўғи қирол унинг саломига жавоб қайтармаганидан изтиробга тушиб, оламдан ўтган. Ўша куни қирол Расинга қараб бош силкитишни унутган эди. Расин уйига қайтиб, тўшагида ётиб қолди ва кечга томон жони узилди. Унинг бу аҳволда жон бериши замондошларини ҳайратда қолдирди: драматург эндигина 60 ёшни қоралаган бўлиб, соғлиги жойида эди. Инсон умрини қисқартирувчи таъсирлар орасида ўам-кулфат, тушкунликка тушиш, сиқилиш, қўрқув, ҳасад, кўролмаслик ва иродасизлик ҳоллари асосий ўринни эгаллайди, деб бекорга айтмаганлар.

«Хушчақчақлик фақат саломатлик аломатигина эмас, балки касалликлардан қутқарувчи шифобахш хусусият ҳамдир» (Смайлс). «Ҳақиқий донишманд одам ҳамиша қувноқ юради», – деган эди Лев Толстой.

Юқоридаги каби фикрларни кўзга кўринган терапевтлар – С.Боткин ва М.Кончаловский ҳам келтириб ўтганлар. қисқача қилиб айтганда, «Руҳий дори-дармонлар ҳам худди дорихонадаги ғамлаб қўйилган дорилар билан бир қаторга туришга ҳақлидир», – деган эди Радишчев.

Катариа мўъжизаси

Ҳиндистонлик ҳаким, тажрибали йог Мадан Катариа беморларини кулгининг ўзи билангина даволай олади. У Бомбейдаги Тиббиёт институтида, ҳатто, кулги муолажасини ташкил этган. Ҳакимнинг фикрича, узоқ ҳиринглаш, хандон отиш ёки хунук кулиш ҳам инсонни зиқлик ҳолатидан чиқаради, шунингдек, тунги босинқираш ва тушкунлик ҳолатларини ҳар қандай ҳабдорилардан кўра яхшироқ даволайди. Лекин соф кулги – бировнинг устидан кулиш эмас.

Ҳар куни эрталаб Катариа юзлаб беморлари билан шаҳар хиёбонларидан бирига боради ва улар бир-бирларига қараб хахолаб кула бошлашади. Тез орада уларнинг атрофида бекорчихўжалар тўпланишади ва тинмай хахолаётган беморларга қараб, улар ҳам қаттиқ кула бошлашади.

Эрталабки 20 дақиқали кулги муолажаси одамларнинг кун бўйи яхши кайфият билан юришларига имкон яратади, деб таъкидлайди у. Катариа фақат инсонларгагина хос бўлган кула олиш қобилиятидан даволаш ўрнида фойдаланмоқда. Лекин ўринсиз ва кўп кулиш – руҳни ўлдиради, деган ҳадис ҳам бор. Демак, маъноли кулги яхши.

Катариа чуқур тадқиқот ўтказади ва инсоннинг жисмоний соғлигини яхшиловчи кулгининг 30 хилини аниқлайди. Масалан, «шер кулгиси»да инсон оғзини катта очиб, ҳавони кескин чиқаради, овоз найчаларини чиниқтиради ва ўпкани тозалайди. «Каптар кулгиси»да инсон оғзини ёпиб кулади, қорин мушакларини мустаҳкамлайди ва миядаги қон айланишини яхшилайди. Маймун кулгисида инсон хириллаб, қўлларини силкитади. Бундай машқ бутун танани қувват билан тўйинтиради.

Энг қийини – саратон хасталиги билан оўриган беморни кулишга мажбур қилишдир. Аммо бундай бемор хахолаб кулишни бошласа борми, унинг ер юзида кечирадиган кунлари сезиларли равишда кўпаяди.

Катариа кулги муолажасини фақат бир нечта одам орасидагина ўтказиш мумкинлигини таъкидлайди. Ҳатто энг қувноқ одам ҳам бир ўзи кулолмайди. Аммо бу беморлар бир-бирларига қараб кула бошласалар борми, баъзан уларни тўхтатиш ҳам қийин. Аммо кулги маъноли бўлса, яна яхши.

Шаҳардаги кулгилар

Яқинда Катариа Бомбейда кулги кунини ўтказди ва унда 10 минг нафар одам иштирок этди. Кулги муолажасининг фойдасига ишонган Катарианинг муридлари ҳиндистоннинг 100 та йирик шаҳарида кулги клубларини ташкил этишди, уларда мингта одам соўлиўини тиклаб, кулгининг шифобахш кучга тан берди.

«Акила дейли» газетасининг ёзишича, ғарблик шифокорлар ҳам ҳинд ҳакими ишлаб чиққан ва кулгининг турли кўринишлари билан бажариладиган даволаш машқлари тизимининг фойдасини эътироф этдилар.

Германия, Франция, Швейцария ва АҚШда аллақачон кўплаб кулги клублари фаолият юритмоқда. ўарблик бадқовоқ ишбилармонларни кулдириш учун уларга мультфильмлар, кинокомедиялардан парчалар кўрсатишади, латифалар айтиб беришади. Кейин одамлар аста-секин бўшашиб, бир-бирларига кўзи тушгандаёқ кула бошлашади.

Кўпгина бизнесменлар кулги ўзларини инфарктдан сақлаб қолганини ва ишлари юришиб кетишига сабаб бўлганини таъкидлашади.

Одамлар кечаётган «кимёвий таъсирлар»ни зарурий йўналишга қараб ўзгартиришлари мумкин. Бу ҳақда Прусс қироли лейб-медики ва барча тиббий кенгашлар аъзоси Гуфеланд ҳам хабардор эди: «Агар хасталик тўўрисидаги тасаввурданоқ касал бўлиш мумкин экан, нима учун шу туйғуни бошқаришга уриниб кўрмаймиз? Соғ-саломат бўлиш учун ўзимизни соппа-соғмиз деб, тасаввур қилиб кўрмаймиз?» деган саволни ўртага ташлади. Бу савол, албатта, жуда долзарб. Аммо вужудни ҳиссиётлар тақлиди – имитацияси билан алдаш мумкинмикин? Булар ҳақиқий ҳис-туйғу ўрнига ўта олармикин?

Маълумки, америкача табассум – хизмат кўрсатиш соҳасининг фирма белгиси бўлиб ҳисобланади. Америкадаги супермаркет эгалари сотувчиларнинг доимо табассум қилиб туришларини талаб қиладилар. Сотувчи қизларнинг айтишларича, ёмон кайфият табассум туфайли маълум вақт мобайнида яхшилана борар экан.

Ишонмасангиз, ўзингиз бирор қилиқ қилиб кўринг ва шу ҳисни бошингиздан ўтказасиз. қўлларингизни осилтириб, оёўингизни судраб босинг, ўзингизни ўамгиндек қилиб кўрсатинг – маълум бир вақт ўтиб, кайфиятингиз бузилади. Бизнинг аслида яратилишимиз ўзи шунақа.

Руҳиятимизнинг қонуниятлари шу даражадаки, «яхши» одам ролини ўйнаш давомида тескари алоқа ишга тушади ва одам қанақа роль ўйнаётган бўлса, ўшанга ўхшаб қолади. Бу «қалб ифодаси» феъл-атворни ўзгартириб, мустаҳкамланиб қолади.

А.Усмонхўжаев, тиббиёт фанлари номзоди

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!