TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

ДОРИВОР ЎТЛАРНИ САҚЛАШ ҚОИДАЛАРИ

Шифобахш ўтлар хонанинг салқин, қуруқ, болаларнинг қўли етмайдиган жойида сақланади. Ўт солинган қутича ёки пакетни тоза картон қутичага солинг ва қопқоғини маҳкам ёпиб қўйинг.

Шифобахш ўтларни жуда кўп миқдорда сотиб олманг, акс ҳолда уларни узоқ вақт сақлаганда шифобахшлик хусусияти камайиб қолади. Ўутичанинг оғзини очиб, ўтдан керагини олгач, кейин уни яна маҳкам ёпиб қўйинг, яхшиси идорада ишлатиладиган елим билан ёпиштириб қўйинг.

Наъматак ва қора смородинанинг сақлаш қоидаларига жуда пухта риоя қилиш зарур. Чунки ёруғликда, нам хонада, ҳарорат пасайиб кетганда бу ўсимликлар таркибидаги витаминлар, аввало, аскорбат кислота камайиб кетади.

Эфир мойи тутадиган ўсимликлар – мойчечак гули, доривор валериана илдизи, ялпиз ва маврак (чўл ялпизи) баргини яхшилаб жойлаб сақлаш жуда муҳим ҳисобланади. Уларни алоҳида сақлаш лозим, ўткир ҳиди бир-бирига ўтиб кетмайди. Шунинг учун бу ўсимликларни алоҳида шиша идишларга солиб, оғзини пергамент қоғоз билан ўраб полиэтилен қопқоқ билан ёпиб қўйиш зарур.

Шифобахш ўтларни озиқ-овқат маҳсулотлари, янги мева ва сабзавотлар, ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалар ёнида сақлаш мумкин эмас.

Хонадаги нам ҳаво, юқори ҳарорат шифобахш ўсимликларда, хусусан, уларнинг таркибида қанд бўладиган меваларда (малина) турли ҳашаротларнинг кўпайишига олиб келади.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!