Дунёнинг энг кекса опа-сингиллари
- 26.05.2015
- Калейдоскоп
- Изоҳлар мавжуд эмас

Британиялик тўрт опа-сингилларни дунёнинг энг кекса опа-сингиллари дейиш мумкин, уларнинг умумий ёши 391 га тенг. Аёллар узоқ умр сирини фақатгина Британияда етиштирилган сифатли маҳсулотларни истеъмол қилишлари билан боғлашади.
Яқинда эгизаклар Фрида ва Дорис Лэтэмлар 101 ёшларини қарши олишди. Уларнинг сингиллари Глэдис Кэмп 96, Филлис Френд эса 93 ёшда.
Опа-сингиллар иккита жаҳон урушига, 19 та бош вазир ва тўртта монарх алмашишига гувоҳ бўлишди. Уларнинг жами 11 нафар фарзанди, 12 невараси, 5 эвараси ва 2 чевараси бор. Онахонлар энг кекса опа-сингиллар сифатида Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин олишни умид қилишмоқда.
Аслида улар тўрт эмас, олти опа-сингил эди. Аммо яқинда 95 ёшли Эми ва 98 ёшли Мэй оламдан ўтди.