TIB.UZ
Дориларни излаш (Поиск лекарств)
Регион: Ташкент, все

Елкалар ҳолати – кайфият ифодаси

Инсоннинг табиати ва кайфиятини аниқлаб олишда елкалар ҳам катта аҳамиятга эга.

Кўтарилган елкалар бироз энгашган бел, қуйи солинган бош ўзини ҳимоясиз ҳис қилувчи, ўзига ишончи йўқ одамларда учрайди.

Эркин ташланган елкалар ички эркинлик, ўзига ишонч, эгалик қилиш ҳиссидан далолат беради.

Елкаларни галма-гал кўтариб тушириш иккиланиш ва ўйчанлик, шубҳа, режаларни ўзгартиришни кўрсатади. Елкаларни биргаликда кўтариб-тушириш билишни истамаган ҳолда “билмайман” деган жавобни беришдир.

Елкалар орқага ташланган, кўкрак олдинга бўртиб чиққан бўлса, уддабуролик, ташаббускорлик, кучлилик ҳамда шу билан бирга кўпинча ўзига юқори баҳо беришнинг ҳам белгиси.

Олдинга осилган елкалар умидсизлик ва бўшанглик билан ўзини-ўзи хароб қилаётган инсоннинг аксини кўрсатади. Бу ҳолат қўрқув ва ёқимсиз ҳислар туфайли инсоннинг ўз қобиғига ўралиб олганлиги ва буларга очиқ-ошкор мағлуб бўлганлигини кўрсатиб туради.

Инсонни ўрганиш илми” рисоласидан

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ

E-mail ингиз хеч қаерда нашр қилинмайди

© 2018 Сайт материалларидан фойдаланишда tib.uz кўрсатилиши шарт.

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!